fcnasaf.uz

  17 Dec 2020 Янгиликлар, Ўзбекистон Кубоги

Рўзиқул Бердиев: «Мухлислар жамоамиз билан фахрланса бўлади»

Ўзбекистон Кубоги 1/2 финали доирасида ўтган АГМК – «Насаф» учрашувидан кейин жамоамиз мураббийи Рўзиқул Бердиев беллашув ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
 
- Ярим финалдан сўнг, «Насаф» учун мавсум якунланди. Бугунги учрашув ва мавсум ҳақида фикрларингиз қандай?

- Ўйлашимча, мавсум биз учун омадли келди. Чунки, асосий вазифа ўрин эгаллашимиз керак эди ва йигитлар буни уддалади. Шу туфайли «Насаф» мухлислари бу жамоа билан фахрланса бўлади, деб айтмоқчиман. Бугунги ўйинга келсак, баҳсни жуда ёмон бошладик. Бу ҳақда таъкидлагандим, 20-25 дақиқа давомида АГМКда ташаббус бўлишини билгандим. Биз яхши ҳимояланиб, гол ўтказмаслигимиз керак эди, лекин бу амалга ошмади. Қолган 60-70 дақиқада тўлиқ устунлигимизни намойиш этдик. Аммо, биласиз футболда гол уриш керак, гол урилмасангиз мағлубиятга учрайсиз. Менимча, ўйинда устунлик қилдик, лекин бугун мағлуб бўлдик. АГМКни бугунги ғалаба билан табриклайман ва уларга кейинги ўйинда омад тилайман.

- Финалда қаторасига 3 йил АГМК – «Пахтакор» ўзаро тўқнаш келади. Бу баҳс ҳақида нима дея оласиз?

- Агар АГМК бугунгидек ўйнайдиган бўлса, жамоада ҳеч қандай имконият йўқ. Бу шахсий фикрим.

- «Насаф»да молиявий қийинчиликлар ҳақида кўп бор айтилди. Ҳозир йил охири, қарздорлик масаласи бажарилдими?

- Йўқ бу нарса бажарилгани йўқ. Баъзи жойларда, билмадим бу маълумотларни ким тарқатмоқда, «тўлиқ қутилди», «футболчиларнинг олдида қарздорлик йўқ», деб беришди. Бироқ, қарздорлик ҳали бор.

- «Насаф»да Кубокда ярим финалга етиб келди ва чемпионатни ҳам 2-ўринда якунлади. Буни рағбатлантириш учун автомобиль ёки мукофот ваъда қилинганмиди? Кўпчилик шу билан қизиқмоқда.

- Бу ҳақда Намангандаги ўйин олдидан қаердадир ёзишди. Бироқ, Намангандаги учрашувдан олдин ва кейин ҳам клуб раҳбарлари билан учрашмадик ҳамда бу ҳақда гап ҳам бўлгани йўқ.

Агар «сюрприз» бўладиган бўлса, бундан йигитлар хабар топиши керак эди, озгина мотивация бўлиши учун. Лекин, бу ҳақда бизга ҳеч ким айтмаган.

- Келаси мавсум режалари қандай? Эшитишимизга кўра, бир, икки футболчи жамоани тарк этмоқда.

- Мен ҳам бу ҳақда эшитяпман. Шартномаси тугаган футболчилар бор, буни вақт кўрсатади. Режа тўғрисида ҳам раҳбарият билан ўтириб, муҳокама қилганимизча йўқ, дея сўзларини якунлади Бердиев.