fcnasaf.uz

  25 Nov 2018 Янгиликлар, Pepsi Суперлига - 2018

Рўзиқул Бердиев: “Мақсуд Каримовдан ҳаммамиз миннатдормиз”

Ўйиндан кейин бўлиб ўтган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида жамоамиз устози Рўзиқул Бердиев ҳам ўйин ҳақидаги ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

-Бугун икки бўлимда  икки хил ўйинга гувоҳ бўлдик. Биринчи бўлимда иккита гол фарқи билан олдинга чиқиб олдик. Иккинчи бўлимда йигитларга таъкидлаган эдимки, ўйинни асло бўшаштирмаслик кераклигини. “АГМК” жамоаси сўнгги дақиқаларгача курашадиган жамоа ҳисобланади. Қолаверса, Фарғонада бўлиб ўйин ҳақида ҳам гапирган эдим, “АГМК” ўша ўйинда 10 киши бўлиб, дуранггга эришган эди. Иккинчи бўлимдаги суст ҳаракатларимиз бугунги дурангга асосий сабаб бўлди. Афсуски, тайёр ғалабани қўлимиздан чиқариб қўйдик. Албатта бугун аксарият футболчиларимизда толиқиш ҳам сезилди. Ўзларингизга маълум, кўплаб ўйинчиларимиз терма жамоаларимиз сафида тўп тепишди, яна узоқ йўл, буларнинг ҳаммаси ўз таъсирини кўрсатмай қолмайди. Шунинг учун иккинчи бўлимда янада кучлироқ ўйин кўрсатиш уларга қийин бўлди. Асосан мана шулар бугунги дурангга сабаб бўлди.

Мен фурсатдан фойдаланиб, бизни мавсум давомида, ҳар қандай ҳолатмизда яқиндан қўллаб-қувватлаган жонкуяр мухлисларимизга ўзим номимдан, футболчиларимиз номидан каттадан-катта ташаккурлар билдираман. Биз учун бу йил қийин мавсум бўлди. Йилни яхши бошлаган эдик, ОЧЛда иштирок этдик.  Жамоамиздаги катта йўқотишлар, бизнинг юқори ўринларда юришимизга ўз таъсирини кўрсатди. Ўйинларимизда пасайишлар бўлди. Шундай ҳолатда ҳам биз билан бирга бўлган, бизга ишонган мухлисларимиздан жуда миннатдормиз. Бу бизга катта далда ва куч бағишлади. Сизларга катта раҳмат азиз мухлислар!

Мақсуд Каримов ҳақида ҳам тўхталиб ўтмоқчиман. Биз учун жуда қадрли бўлган футболчимиздан жуда миннатдормиз. У анча йил жамоамиз таркибида тўп тепди. Клубимизга ўз  умрининг энг навқирон ва жўшқин вақтларини берди. Ютуқларимизга салмоқли ҳиссасини қўшди. Биз мураббийларга яқин кўмакчи бўлди. Каримов нафақат етакчи футболчимиз, балки яқин инсонимиз сифатида ҳаммамиз учун қадрлидир. Шу ўринда клубимиз раҳбариятига таклиф билдириб қолардим, имкон бўлса, Мақсуд Каримовни жамоамизда олиб қолиш керак, унга биронта иш бериш керак. У ўзига юклатилган ҳар қандай ишни уддалай олишига ишонаман, жумладан мураббийликни ҳам. Ундан яхшигина мураббий чиқади. Биз Мақсуд Каримовдан жуда миннатдормиз.

Азиз Ғаниев ҳақида? Азизжон мана яқинда Япониядан даволаниб қайтди. У ҳозир енгил машқларни бошлади. Шифокорларнинг тавсиясига кўра, янги йилдан умумий машғулотларга қайтади ва жамоамиз ўйинларига ўзининг ёрдамини беради. Сизлар каби, бизлар ҳам унинг ўйинини жуда соғинганмиз. Бариб-бир таркибимизда Ғаниев ўйнаса, ўйинимиз ҳам бошқача кечади, - деди Бердиев.