fcnasaf.uz

  03 Jul 2020 Янгиликлар, "Насаф"га оид асосий хабарлар

Рўзиқул Бердиев: «Мағлубиятга лойиқ эмасдик»

АГМКга қарши бўлиб ўтган учрашувдан сўнг (1:2) жамоамиз устози Рўзиқул Бердиев беллашув ҳақида ўз фикрларини билдирди.

Рақибимиз тажрибали жамоа эди. Қолаверса уларнинг майдонида ҳаракат қилдик. Ўйинга келадиган бўлсак, жамоамиз бугун муносиб ўйин намойиш этди. Мағлубиятга лойиқ эмасдик, чунки кераклича вазиятлар ярата олдик. Лекин бугун ҳам, аввалги ўйинларда ҳам омад биздан очиқчасига юз ўгирмоқда. АГМКни бугунги ғалаба билан табриклаймиз.

- «Насаф» рестатрдан сўнг яхши ўйин кўрсатмоқда, бироқ голлар киритишда оқсамоқда

Футболда фақатгина яхши ўйиннинг ўзи учун очко берилмайди ёки жамоа жадвалда юқорига олиб чиқиб қўйилмайди. Бунинг учун очко тўплаш керак. Очко учун эса вазиятларни голга айлантириш керак. Балки бу руҳий томонлама муаммога боғлиқдир. Ўйинларда ташаббусга эга бўлмоқдамиз. Муносиб ўйин кўрсатяпмиз. Лекин, нима учундир биздан омад юз ўгирмоқда.

Бугун кўпроқ қарши ҳужумлардан самарали фойдаланиб, ҳимояда мустаҳкам ҳаракат қилишимиз лозим эди. Лекин пенальти режамизни бузиб юборди. Кейинги вазиятда рақиб гол урганда биз қарши ҳужумда хато қилдик, позицион ҳимояланишда ҳам Эркин Байдуллаевни ёлғиз қолдирдик. Ўшандан сўнг биз янада кўпроқ вазият яратдик. Барчангиз кўрдингиз, ёш футболчимиз хаттоки бўш дарвозага ҳам гол кирита олмади. Бу унинг айби эмас. Ҳали ҳамамси олдинда. Жамоада руҳий тайёргарликни яхшилашга ҳаракат қиламиз.

- Жамаодаги иккита легионер ҳақида: Станоевич бизнинг чемпионат учун жуда ҳам савияли футболчи экан, у буни исботламоқда. Дилявер эса ҳозир ишончни оқламаябди…

Ҳали ҳужумчимиз ўйинга киришиб кета олмаяпти. Шунинг учун ҳам у захирадан майдонга тушмоқда. Бугун унга имконият бергандик. Ўйлайманки, ҳужумчи бундан ҳам яхшироқ ҳаракат қилиши керак.