fcnasaf.uz

  01 Jun 2019 Янгиликлар, "Насаф"га оид асосий хабарлар

Рўзиқул Бердиев: Лига кубоги янада кўплаб мухлислар қизиқишига сабаб бўлади

Ўзбекистон Лига Кубогининг 1-туридан ўрин олган “Насаф” – “Навбаҳор” учрашувидан сўнг жамоамиз устози Рўзиқул Бердиев ўз фикрларини билдириб ўтди:

- “Янги турнирни ғалаба билар бошлаш жудаям ёқимли. Қолаверса, бугунги ўйинимиз мазмунли чиқди деб ўйлайман, чунки иккита тезкор голимиз бугунги ўйин тақдирини ҳал қилди. Асабий ўйин бўлди, биз тарафдан эмас, рақиб тарафдан, шу сабабдан ўйлашимча асаблари дош бермади. Натижада 2 та қизил карточка олиб вазифамизни енгиллаштириб беришди. Умуман бугун янги футболчиларга имконият бердик, улар эса ишончни оқлашди.

- Алишер Юсупов ўйинда енгил жароҳат олди, шунинг учун унинг ўрнига Ғолиб Ғайбуллаевни майдонга тушурдик.

-Ҳар бир турнирга максимал ҳаракат қилишимиз даркор, чунки бизнинг асосий вазифамиз, ҳар бир ўйинга жиддий ёндашиш ва яхши натижа кўрсатиш. Шунинг учун бизга турнирнинг фарқи йўқ, ҳар бир мусобақага максимал ҳаракат қиламиз. Бу янги турнир, керакли турнир, ўйинлар сонининг кўп бўлиши ҳар бир жамоага маъқул келса керак. Ўйлайманки бу мусобақага ҳам қизиқиш анча ортади.” – деди тажрибали мураббий.