fcnasaf.uz

  12 Dec 2020 Янгиликлар, Ўзбекистон Кубоги

Рўзиқул Бердиев: «Йигитларнинг майдонда охиригача ҳаракат қилиши ғалабанинг бош омили бўлди»

Ўзбекистон Coca-Cola Кубоги 1/4 финал «Навбаҳор» — «Насаф» учрашувидан сўнг ташкил қилинган матбуот анжуманининг биринчи қисмида жамоамиз бош мураббийи Рўзиқул Бердиев иштирок этди ва бугунги баҳс ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

“Таъкидлаб ўтиш керакки бунақа ажойиб муҳитда футбол ўйнамаганимизга анча бўлганди. Рақибимиз ҳам кейинги босқичга чиқиш учун курашди. Бугунги ўйинда биз кўпроқ ҳимояландик яъни иккинчи рақам остида ҳаракат қилдик. Чунки «Навбаҳор» жамоаси ўз уйида ҳужумкор ўйнайди. Биз ўз омадимизни қарши ҳужумларда синаб кўришимиз керак эди. Биринчи ва иккинчи голимизни ҳам айнан қарши ҳужумларда рақиб хатосидан фойдаланиб киритдик. Мезбонлар кўплаб позицион ҳужумлар ташкил қилган бўлса-да, уларда голга тортадиган вазиятлар кам бўлди. Аммо стандарт вазиятдан ҳисобни тенглаштирган рақиб футболчисининг голига қойил қолмасдан иложи йўқ. Умумий олиб қарасак беллашув курашларга бой бўлди. Бугунги ғалабамизга майдонда охиригача курашган йигитларнинг меҳнати сабаб бўлди” — дейди Рўзиқул Бердиев.

- «Насаф» Суперлигада иккинчи ўринни қўлга киритди ва кубокда ҳа ўз юришини давом эттирадиган бўлди. Эшитишимизга қараганда жамоа ОЧЛ га чиқиш учун қаттиқ ҳаракат қилаётган экан. Лицензия бўйича муаммо ҳал қилинмоқдами? Иккинчи саволим, агар «Насаф» Ўзбекистон кубогини қўлга киритадиган бўлса қандай соврин ваъда қилинган? “Малибу”лар ҳақида тарқалган хабарлар қанчалик рост?

- Биринчи саволингизга жавоб берадиган бўлсам, лицензия ҳақида саволларга ҳар матбуот анжуманида жавоб беришимга тўғри келмоқда. Клуб керакли ҳужжатларни топширишга қайтадан ҳаракат қилмоқда.

- Иккинчи саволингизга келадиган бўлсак, кеча интернет нашрларида кўп нарсалар ҳақида ёзишди. Шундан сўнг баъзи бир интернет нашрларига ишонмай қўйдим. Бунга сабаб яқинда Марко Станоевичнинг шартномаси ҳақида асоссиз хабар чиққанди. Бу хабардан кейин Марконинг ўзи ёнимга келиб бу ҳақида мендан сўраганди ва ҳали янги мавсум ва шартнома ҳақида ҳеч ким билан гаплашмаганлигини айтиб ўтганди. Марконинг фикрлари ҳам кейин чиққанди. “Малибу”лар ҳақида ҳам бизга раҳбарият ҳеч нарса демаган ва биз бу ҳақида ҳеч қандай маълумотга эга эмасмиз.  Ҳозирча бизга кубок учун ҳеч нарса ваъда қилингани йўқ. 

- Ҳисоб тенглашгандан сўнг сиз учрашув тақдири пенальтилар церийасида аниқланишига тайёр эдингизми?

- Биз бунга ҳам тайёр эдик. Шунинг учун биз майдонда жарима зарбаларини амалга оширадиган футболчиларни олиб қолишга ҳаракат қилдик гарчи уларда чарчоқ аломатлари сезилган бўлсада.  Бизда кимлар ўн бир метрлик жарима зарбасини амалга ошириши аниқ эди.