fcnasaf.uz

  01 Oct 2019 Янгиликлар, Coca-Cola Суперлигаси - 2019

Рўзиқул Бердиев: “Йигитлардаги чарчоқ ўйинга ўз таъсирини кўрсатди”

Жамоамиз бош мураббийи Рўзиқул Бердиев АГМК клубига қарши бўлиб ўтган учрашув ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Бугунги ўйинда жамоамиз чарчаб қолгани кўриниб қолди. Биринчи бўлимни тенг курашлар остида ўтказдик. Иккинчи бўлимнинг 15 дақиқаларидан сўнг, ташаббусни АГМКга бой бериб қўйдик. Қарши ҳужумларда вазиятлар бўлди. Аммо, булардан фойдалана олмадик. Аниқроқ ҳаракат қилишимиз керак эди. 94-дақиқада стандарт вазиятда олдинга берилиб кетдик ва қарши ҳужумда Байдуллаевнинг индивидуал ҳаракатлари эвазига гол ўтказиб юбордик. Лекин, футболчиларимиз бор кучлари билан яхши натижа учун ҳаракат қилишди. Ҳозир жамоанинг жисмоний ҳолати яхшимаслиги, натижаларга таъсир қиляпти“, – дейди Рўзиқул Бердиев.