fcnasaf.uz

  20 Mar 2021 Янгиликлар, "Насаф"га оид асосий хабарлар

Рўзиқул Бердиев: "Икки жамоа ҳам очко йўқотди"

“Навбаҳор” – “Насаф” учрашувидан кейин бўлиб ўтган матбуот анжуманининг биринчи қисмида жамоамиз бош мураббийи Рўзиқул Бердиев иштирок этди ва бўлиб ўтган учрашув ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Aссалому алайкум барчага. Сизлар билан кўришиб турганимдан хурсандман. Футбол учрашуви ажойиб муҳитда ўтди, Наманганда ҳар доим шундай бўлган. Бугунги ўйиннинг даржаси ҳам муҳит ҳам жуда ажойиб. Бунақа ўйинлар камдан-кам кузатилади. Ўйиндаги режамиз, ҳимоядаги режамиз амалга ошди. Биз бугун шунақа ўйнашни йигитларга уқтирган эдик. Фақат олдинда голли вазиятлар яратиб ундан фойдаланишимиз керак эди. Вазиятларни голга айлантиришда оқсадик. Голли вазиятларни инобатга олсак, мезбонлардан яхшироқ вазиятларга эга бўлдик. Тўпни ҳам биз назорат қилдик. "Навбаҳор"нинг юқоридан оширган узатмалари биз учун айни муддао бўлди. Биз яхши ҳимояланишни режалаштиргандик, буни уддаладик. “Навбаҳор” жамаоси кўпроқ эътиборини ҳужумга қаратишини билардик, шу туфайли йигитларга диққатларини йўқотмасдан 90 дақиқа яхши ҳимояланишимизни уқтиргандик. Бугун ҳар икки жамоа ҳам ғалаба учун ҳаракат қилди аммо икки жамоа ҳам икки очко йўқотди, деб ҳисоблайман. Дуранг натижа ҳеч бир жамоани қониқтирмади, деб ҳисоблайман", - деб ўз фикрларини билдирди Рўзиқул Бердиев.

- "Насаф"нинг кўп футболчиларини таниб олиш қийин бўлди. Фақатгина рақамларидан ажратиб олдик, холос. Таркиб ҳақида нима дея оласиз?

- Соғлиғимни ўйлаганларга миннатдорчилик билдираман. Баъзи бир ўйинчиларимиз ўтган мавсум фақат ўринбосарлар таркибида ўйнаган. Етакчиларимиз жамоани тарк этишди, уларнинг ўрнини ёшлар жамоаларимиз ва қуйи лигаларда ўйнайдиган футболчилар ҳисобига тўлдирдик. Биз мажбурмиз шу йигитларга эътибор қаратишга. Чунки клубимиз сиёсати, маблағ томонидан имконияти ҳам шуни тақозо этади. Мабодо, ўринбосарлар таркибимиздан асосий жамоада ўйнайдиган футболчиларни кўриб қолсангиз ажабланманг. Формадаги рақамнинг рангини ўзгартириш бўйича таклифингизни албатта қабул қиламиз. Aслида журналистлар, мутахассислар футболчиларнинг ҳаракатларидан билиши керак.

- Ойбек Бозоровга майдоннинг бошқа томонидан чиқиб кетиши кўп эътирозли фикрларга сабаб бўлди...

- Ойбек Бозоров ўрнига тушаётган футболчига омад тилаб чиқиб кетса, бу шеригига ҳам мадад бўларди. Шунинг учун унинг майдоннинг бу тарафидан чиқишини сўрагандим. Лекин ҳакам вақт чўзилмаслиги учун унинг майдоннинг бошқа томонидан чиқиб кетишини талаб қилди.

- Бугун умумий олганда жамоаингизнинг ўйинидан қониқдингизми?

- Жамоамиз рақибга қараганда мазмунлироқ ўйнади. Тўғри, "Навбаҳор" узун паслар эвазига олдинга ўтди. Лекин умумий олганда, тенг ўйин бўлди, биз позицион ҳужум уюштириш ва хавфли вазиятлар яратишда фаолроқ бўлдик.

- Жамоанинг захираси тор. Жамоанинг етакчиларидан бири Дилшод Саитов қачон сафга қайтиши мумкин?

- Дилшод Саитов умумий гуруҳга қўшилди. Уни аста-секин сафга қайтишини таъминлаймиз. Унгача ихтиёримиздаги футболчилар хизматидан фойдаланамиз. Бир хил таркиб билан бутун мавсумни ўтказиш оғир. Иккинчи даврада таркибни кучайтиришимиз керак. Захирамиз торлиги ҳам панд бермоқда. Барчани яқинлашаётган байрам билан табриклайман.