fcnasaf.uz

  14 Jul 2020 Янгиликлар, "Насаф"га оид асосий хабарлар

Рўзиқул Бердиев: «Икки марта ҳисобда олдинда бориб ғалабани қўлдан чиқариш аламли»

Cоcа-Cоlа Суперлигаси 9-тур «Қўқон-1912» – «Насаф» 2:2 учрашувидан сўнг жамоамиз бош мураббийи Рўзиқул Бердиев беллашув ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Авваламбор ассалому алайкум. Бугун жамоалар ўзлари хоҳлаган ўйинни намойиш этишди. Икки жамоа ҳам ғалаба учун курашди. Икки марта ҳисобда олдинга бориб ғалабани қўлдан чиқариш биз учун аламли бўлди. Беллашув тенг курашлар остида кечди. Охирги дақиқаларда майдон эгалари ғалабани илиб кетишлари ҳам мумкин эди. Қўқонда ажойиб жамоа шаклланган. Гувоҳи бўлдикки жамоа ҳар бир ўйинда жанговар руҳда майдонга тушмоқда. Яна бир нарсани айтиб ўтишим керак, дарвозабонларимиз иккита голда ҳам қўпол хатога йўл қўйишди. Уларни айбламайман лекин улардан бунақа хатоларни кутмаган эдим. Муҳаммаджонов хато қилган вазиятдан сўнг уни алмаштирдим бироқ унинг ўрнига майдонга тушган Неъматов ҳам юқоридаги тўпга чиқишга хатога йўл қўйди.»

- Ўтган турдаги ғалаба қозонган таркибни бугун майдонга туширмадингиз. Бунга нима сабаб бўлди?

- Бундай ўзгариш қилганимизнинг асосий сабаби Алиқулов ўзини бетоб ҳис қилди унинг ўрнига Манноновни майдонга туширдик. Дилшод Раҳматуллаевнинг ўрнида бугун Акмал Мозговой ҳаракат қилди. Унинг ҳаракатлари чакки эмас. Ҳам биласизлар, биз кўпроқ ёшларга имконият берамиз. Утган турда айнан у ғалаба тўпини киритган эди. Шунинг учун унга бугун яна имкон бердик. Учинчи ўзгаришимиз Ҳусайн Норчаев. Уни биз Бобур Абдихолиқовнинг ўрнига қўйдик. Бобур барча ўйинларда майдонга тушмоқда. У чарчаб қолди.

- Олдинги мавсумларда июль ойида жамоалар танаффусга чиқишарди, бу мавсумда эса акси энг иссиқ ойда футбол учрашувлари машғулотлар бўлиб ўтмоқда. Бу ҳақида ўз фикрингиз билан бўлишсангиз:

- Албатда иссиқда ҳаракат қилиш ўзига хос қийинчилик туғдиради. Аммо ҳозир шу шароитда ҳаракат қилишга мажбурмиз. Чемпионатни давом эттиришимиз керак! Яна бир нарсани айтиб ўтиш жоиз. Ҳозир футбол мусобақалари мухлисларсиз ўтказилмоқда. Бу ҳам футболни завқсиз ўтишига сабаб бўлмоқда. Футбол мухлислар билан завқли. Бугунги беллашувни ойнайи жаҳон орқали кўрган мухлисларга ҳам ёқди деб ўйлайман. Голларнинг кўп бўлганлиги, ўйиннинг жанговар руҳда кечганлиги мухлисларга ёқди деб ўйлайман.

- Остон Урунов Россия премиер лигасида ҳаракат қилмоқда. Кеча «Пахтакор»га қарши кечга ўйинда Хожимат Эркинов ҳам ажойиб тарзда ҳаракат қилди. Мана шундай футболчилар яқин орада «Насаф»дан ҳам чиқиши мумкинми?

- Яқин орада эмас, биздан ҳар йили яхши савиядаги футболчилар етишиб чиқишмоқда. Эътибор қилаётган бўлсангиз бир неча йилдан буён футболчиларни трансфер қилмоқдамиз. Биз ёшларга алоҳида эътибор беришимиз керак. Бизда иқтидорли ёшлар кўп. Остон Россияда, Жасур Белоруссияда ўзини яхши кўрсатмоқда. Азиз Ғаниев ҳам ҳали ўзини кўрсатади. Мен унинг потенциални яхши биламан.

- Чемпионатнинг марказлашган ҳолатда ўтишига қандай қарайсиз?

- Бу ҳақида мендан ҳам сўрашди. Агар вазият оғир бўлса футболни тўхтатиб туриш фикрини бердим, чунки инсонларнинг соғлиги биринчи ўринда туради. Чемпионатнинг марказлашган ҳолатда ўтиши қайсидир жамоаларга қулай, қайсидирларига эса аксинча ноқулай бўлиши мумкин. Вазиятга қараб чемпионатни давом эттириш керак. Агар вазият оғирлашса мусобақани тўхтатиб туриш керак.