fcnasaf.uz

  22 Jun 2020 Янгиликлар, "Насаф"га оид асосий хабарлар

Рўзиқул Бердиев: "Ҳужумчиларимиз ўзларини кўрсата олишмади"

Cоcа Cола Суперлигасининг 5-туридан ўрин олган “Машъал” – “Насаф” (0:0) учрашувидан сўнг ташкил қилинган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида жамоамиз бош мураббийи Рўзиқул Бердиев ўз  иштирок этди.

- Ўйин оғир кечди, чуқур ҳимояланадиган жамоаларга қарши ўйнашда қийналяпмиз, мана иккинчи ўйинда ҳам буни гувоҳи бўлдик. Ҳужум чизиғимиз жуда фаол ҳаракатланишлари керак эди, бироқ улар бугун майдонда кўринмади. Бугун 4 ҳужумчимиз ўйнаган бўлса, бирортаси рақиб дарвозасига деярли зарба бермади, бундай ўйин билан ғалабани қўлга киритиш мушкул. Яна шуни айтиб ўтиш керакки "Машъал" бугун  беш ҳимоячи билан ҳаракатланди ва яхши ҳимояланди. Кўп имконият яратишга бизга имкон бермади. Имкон қадар қарши ҳужумларга ҳам ўтиб туришди.

- Карантин барча жамоаларга ўз таъсирини ўтказди. Мураббий сифатида бунга қандай режаларни тузгансиз?

- 3 ойлик танаффус - бу жуда ҳам катта оралиқ. Aлбатта, индивидуал машғулотлар билан футболчиларнинг потенсиалини намойиш этиш қийин. Ҳозир ҳамма жамоанинг олдида битта йўл бор - ўйин ва машғулотлар орқали жисмоний тайёргарликни йўлга қўйиш. Кўп футболчилар ўз даражасини кўрсата олишмаяпти. Мана иккинчи ўйиндирки, Кенжабоев ёки Бозоровлар ўз даражасида ўйнай олишмаяпти.

- Ўтган турда Умар Эшмуродов "Насаф" сардори эди, бугун эса сардорлик боғичи Дилшод Раҳматуллаевга топширилди. Ўзгартириш пеналтини аниқ амалга ошира олмагани билан боғлиқми ёки бошқа сабаб борми?

- Aгар мавсум бошида эътибор берган бўлсангиз, бизнинг сардоримиз - Дилшод Раҳматуллаев. Унга сардорликни берганимиз сабаби, жамоамиздаги энг тажрибали ва ёши катта футболчиларимиздан бири саналади. Ўтган турда Дилшод Раҳматуллаевнинг жароҳати борлиги туфайли Умар Эшмуродов сардор сифатида жамоани майдонга бошлаб тушганди.

- Майдоннинг ҳолати ҳақида нима дея оласиз?

- Майдоннинг ҳолати бизга маълум эди, шунинг учун кеча бу ерга келиб машғулот ўтказгандик. Муборакда ҳар доим яхши майдон бўларди, ҳозирги ҳолати эса яхши эмас. Буни мезбон жамоа вакиллари ҳам билади. Майсанинг баландлиги ва майдон нотекислиги, балки ўйинлар мазмунли ўтишига таъсир кўрсатаётгандир. Муборакдаги майдон талаб даражасида эмас, бунга мана бугун гувоҳ бўлдик.

- Дониёр Нарзуллаев ўзини яна бир бор кашф қилди. Мана бугун ҳам яхши ўйин намойиш этди. Уни ортга қайтариш режангизда борми?

- Aлбатта, ўсишда давом этса, бундан хурсандмиз. Aввал ҳам бу ҳақида айтган эдим. Унинг кетиши ўз хоҳишига кўра бўлганди. Ўзи олдимга келиб, шуни сўраганди. Унинг олдида "Бунёдкор" ва "Металлург"дан таклиф бор эди, якунда "Металлург"ни танлади. Унинг ҳозирги ўйинларидан хурсандмиз, балки ўсишда давом этаверса, яна ортга қайтарармиз.

- "Машъал" ва "Навбаҳор" билан ўйин дуранг билан тугади. Жамоалар ўртасидаги тафовут ҳақида айтиб ўтсангиз.

- Ҳар иккала жамоа бизга қарши ҳимоявий ўйин кўрсатди, лекин "Навбаҳор"нинг савияси ва у жамоада ҳаракатланаётган футболчиларнинг даражаси "Машъал"никидан юқорироқ. Лекин мен "Навбаҳор"дан бунчалик ҳимоявий ўйинни кутмагандим. "Машъал”нинг ўтган ўйинларини кўриб чиққандик, жамоа жуда тартибли ўйнайди, аммо ҳеч бир ўйинда 5 та ҳимоячи билан ўйнамаганди. Бугун ҳимоявий тарзда ва қарши ҳужумда ўйнади.