fcnasaf.uz

  21 Apr 2018 Янгиликлар, Pepsi Суперлига - 2018

Рўзиқул Бердиев: “Дуранг бизни умуман қониқтирмади”

Бугун бўлиб ўтган “Қўқон-1912” – “Насаф” (0:0) учрашувидан сўнг матбуот анжумани бўлиб ўтди. Матбуот анжуманининг дастлабки қисмида жамоамиз устози Рўзиқул Бердиев ва бугунги учрашувнинг энг яхши ўйинчиси Жасур Ҳасановлар иштирок этишди.

Рўзиқул Бердиев:- Ғалаба қозониш учун бугун яхши имкониятларга эга бўлдик. Айниқса сўнгги дақиқаларни гувоҳи бўлдингиз, ҳужумчимизга гол уриш учун тажриба етишмади. Биз бугун асосан эътиборни ҳимояга қаратиб, қарши ҳужумларда ҳаракат қилдик. Дуранг натижа бизни умуман қониқтирмади. Аслида бугун ғалабага мос ўйин намойиш этган эдик. Бугун қарши ҳужумлардан самарали фойдаланишни мақсад қилгандик. Аммо ташкил этган ҳужумларимизда сўнгги нуқтани қўя олмадик.

Бугун балки бизнинг ўйинимизда шиддат етишмагандир. Аммо кейинги ўтказаётган кетма-кет қийин ўйинларимиз, футболчиларимизни ҳам толиқтириб қўймоқда. Албатта ҳар бир ўйинда 90 дақиқа шиддатли ўйин намойиш этиш оғир. Балки бугунги ўйинимиз ҳам шундай кўринган бўлиши мумкин. Аммо биз бугун рақибга нисбатан кўпроқ вазиятлар яратдик.

“Қўқон-1912” жамоасида ишлаётган мураббийлар ҳам ўз жамоасини яхши шакллантирган, ўйинлари ҳам йилдан йилга кучайиб бормоқда. Албатта буни эътироф этиш керак. Бугунги рақибимиз анча жиддий эди. Яна қўшимча тарзда шуни айтаманки, бу йил ҳамма ўйинлар оғир кечмоқда, оддий ўйинлар деярли қолмади. Бундан хурсанд ҳам бўлиш керак. Яна такрор айтаман бугун биз анча мазмунли ўйин кўрсатдик. Ғалабага жуда яқин бўлдик.

Драган Черан айни пайтда жароҳати туфайли бизга ёрдам бера олмаяпти. Черан билан биз, умуман бошқа жамоамиз. Унинг маҳорати бизга жуда  керак. У ҳозир даволанмоқда. Кейинги ўйинда у майдонга қайтса, бизга анча енгил бўлади.

Жасур Ҳасанов: – Бугун ўйин яхши бўлди. Мухлислар чиройли ўйин гувоҳига айланишди. Қўқонга ғалаба учун келгандик. Лекин футболда дуранг ва мағлубиятлар бўлади. Кейинги баҳсда ғалаба қозониш учун ҳаракат қиламиз.