fcnasaf.uz

  12 Mar 2018 Янгиликлар, Осиё чемпионлар лигаси

Рўзиқул Бердиев: “Драган Черан бўлажак ўйинга тайёр”

Бугун “Ал Садд” – “Насаф” учрашуви олдидан матбуот анжумани бўлиб ўтди. Матбуот анжуманининг дастлабки қисмида жамоамиз устози Рўзиқул Бердиев ҳамда ярим ҳимоячимиз Азиз Ғаниевлар иштирок этишди.

Рўзиқул Бердиев: - Бўлажак ўйинга тайёрмиз. Рақибни янада яқинроқ ўргандик. Эртага нафақат яхши натижа учун, балки чиройли ўйин кўрсатишга ҳам ҳаракат қиламиз. Биз гуруҳда кучли рақибларга дуч келдик, аммо орқада қолишни истамаймиз. Эртага бўладиган ўйинда иккала жамоага ҳам уч очко зарур. Ғалаба қозонишимиз учун ҳужум қилишимизга тўғри келади. Лекин ҳимояни унутмаслигимиз керак. Чунки рақибимизнинг ҳужум чизиғи жуда кучли шаклланган. Биз агар эртага очиқ ўйин намойиш қиладиган бўлсак, уларга осон бўлиши мумкин. Шундан келиб чиқиб бўлажак ўйинга режа тузганмиз.

Такрор айтаман гуруҳимизда кучли жамоалар йиғилишган. Ҳозир учта жамоа бир хил, яъни олти очкога эга. “Ал Васл” жамоаси учта мағлубиятдан сўнг, имкониятини пасайтириб юборди. Ўйлайманки, гуруҳдан чиқиш учун кураш мана шу уч жамоа ўртасида кечади. Бу ҳам бўлса тахмин, аслида бўлажак ўйинлар натижаси бунга аниқлик киритади.

Драган Черан? Драган Черан эртага бўладиган ўйинга тайёр, у бизга албатта ёрдам беради.

Албатта биз Хавига қарши ўйнашни узоқ кутдик (кулади). Уни мухлисларимиз ҳам Қаршида кутишди. Футболчиларимиз ҳам унга қарши ўйнашни иштиёқ билан кутишаяпти. Таркибимиздаги ёш футболчилар учун бу қувончли воқеа бўларди.  

Азиз Ғаниев: - Биз эртага бўладиган ўйинга яхши тайёргарлик кўрдик. Рақибимизнинг қандай ўйин кўрсатиши бизга маълум. “Ал Садд”нинг кучли ҳужумчилари бор. Биз рақибимизни ҳурмат қилган ҳолда ижобий натижани қўлга киритиш уринамиз. Мухлисларимиз биздан шуни кутишмоқда.

Хавига қарши ўйнаш? Хавидек футболчига қарши ўйнаш ҳар бир футболчи учун шараф. Биз Хавини Қаршида кутган эдик. Аммо у келмади. Такрор айтаман, рақибимиз сафида ким ўйнашидан қаттъий назар, биз эртага ижобий натижани қўлга киритиш учун ўйнаймиз.