fcnasaf.uz

  27 Sep 2019 Янгиликлар, Ўзбекистон Кубоги

Рўзиқул Бердиев: «Чемпионга муносиб қаршилик кўрсатдик»

Cоcа-Cола Ўзбекистон кубоги 1/2 финал доирасидаги «Пахтакор» – «Насаф» учрашувидан кейинги матбуот анжуманида жамоамиз устози Рўзиқул БEРДИЕВ бўлиб ўтган беллашув ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.

«Пахтакор» охирги ўйинларда деярли ҳеч кимдан бу қадар жиддй қаршилик кўрмаган бўлса керак, бугун жамоам чемпионга жиддий қаршилик кўрсатди деб айта оламан. Фақат 30, 40-дақиқалардаги диққатни йўқотишимиз натижасида 2та гол ўтказиб юбордик. Биз албатта кутгандик, Машариповнинг ҳужумларини Чераннинг иккинчи чизиқдан ҳужумга қўшилишини, аммо барибир хатога йўл қўйдик ва мағлуб бўлдик.

Чемпионлар лигаси йўлланмасини қўлга кирита олмаслигимиз мен учун фожиа эмас, сабаби мавсум бошида бундай таркиб билан «Насаф»ни ҳамма Суперлигада жон сақлаш учун курашади деб ўйлаган эди, аммо бундай бўлмади. Чемпионлар лигаси учун курашишга жамоам тайёр эмас, камида Черан, Машариповдек футболчилар керак бизга, ўзингиз гувоҳи бўлдингиз, ўтган «Бухоро» билан ўйинда ҳам кўплаб вазиятлар яратдик аммо фойдалана олмадик, «Қизилқум» билан ўйинда ҳам айнан шу сабаб очко йўқотдик.

Жамоамиз агарда янги марраларни кўзласа, ҳозирги таркибни олиб қолади албатта, бу футболчилар билан ҳали узоқ йиллик шартномаларимиз бор. Бу таркибни ушлаб қолиб, шакллантирган ҳолатда, кучли футболчиларни ҳам жалб этсак, кейин биз бемалол ОЧЛ ҳақида ўйлай оламиз. Шундай бўлиши ҳам керак, чунки «Насаф» ҳам «Пахтакор» сингари халқимизнинг севимли жамоасига айланиб улгурди. Биздан ҳамма натижа кутади. Мағлуб бўлган ўйинларда ўзимни «Реал Мадрид» бош мураббийидек ҳис қиламан. «Насаф» доим медаль олиши керак, кубок ютиши керак, жамоамизга мана шундай талаблар бор мухлислар томонидан.