fcnasaf.uz

  19 Mar 2017 Янгиликлар, "Насаф"га оид асосий хабарлар

Рўзиқул Бердиев: “Бугунги учрашув ҳар иккала жамоа учун фойдали бўлди”

“Динамо” – “Насаф” ўртоқлик учрашуви ниҳоясига еткач, жамоамиз устози Рўзиқул Саъдуллаевич ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

-Бугунги ўйинни шахсан ўзим ўртоқлик учрашуви демаган бўлардим. Чунки ўйин кескин курашларга бой бўлди. Стадионда мухлисларнинг кўплигидан сезиш мумкинки, самарқандлик футбол ишқибозлари катта футболни соғиниб қолишган.

Шунингдек, “Динамо” турнир жадвалида бекорга етакчилик қилмаётганини бугун кўрсатди. Бугун биз уларнинг жиддий қаршилигига дуч келдик. Кўриниб турибди, “Динамо”да мураббийлар яхши ишлашаяпти. Жамоа таркиб жиҳатдан анча ёш. Уларда иштиёқ жуда кучли.  Ўйлайманки, бугунги ўйин ҳар иккала жамоа учун фойдали бўлди.