fcnasaf.uz

  08 Dec 2020 Янгиликлар, "Насаф"га оид асосий хабарлар

Рўзиқул Бердиев: «Бугунги беллашув чемпионатдагидан қизиқроқ бўлди»

Ўзбекистон Coca-Cola Кубоги 1/8 финал «Андижон» — «Насаф» (0:1) учрашувидан сўнг жамоамиз устози Рўзиқул Бердиев беллашув ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди. 

«Беллашув қийин кечди. Асосий мақсадимиз кейинги босқичга чиқиш эди. Бунга эришдик, аммо натижага осонликча эришилмади. Таъкидлаб ўтиш керак »Андижон” бугун ҳар доимгидан яхшироқ ҳаракат қилди. Бундай бўлишига ўзимиз сабабчи бўлгандирмиз.

Курашларга бой ўйин бўлди. Узун паслар билан ўйнашга ҳаракат қилдик. Бунга сабаб кеча машғулот ўтказганимизда майдон ҳолати жуда оғирлигини кўрин узун узатмалар орқали ҳаракат қилишга уриндик. Кўп вазиятлар ярата олмадик, биргина вазият ўйин тақдирини ҳал қилиш учун етарли бўлди.»

- Чемпионат доирасида ҳам Андижонда 1:0 ҳисобида ғалаба қозонгандинглар. Сиз учрашувдан сўнг бу беллашувда энг ёмон ўйинимизни ўтказдик деб таъкидлаб ўтган эдингиз. Бугун ҳам шу фикрингизда қоласизми? 

- Билмадим! Балким бу руҳият билан боғлиқдир. Турнир жадвалида қуйи ўринларни эгаллаган жамоалар билан ўйинларимиз қийин кечди. Чемпионат доирасида «Бухоро» жамоаси билан ёмон ҳаракат қилдик ва натижада тўрт очко йўқотдик. «Андижон» билан бўлиб ўтган ўйинда гарчи ғалаба қозонган бўлсакда ўзимизнинг ёмон ўйинимизни ўтказган эдик. 

- «Насаф» жамоасининг ҳозирги сиёсати кейинги мавсумда ҳам давом этадими? Яъни ўз етакчиларини «Пахтакор» ёки пойтахт жамоаларига бериб юборадими? Қайтадан ёш футболчиларни, ёш ниҳолларни етиштириб чиқарадими?

- Биз айнан «Пахтакор» жамоаси учун ишламаганмиз. Бу асосан футболчиларнинг ўз танлови бўлган. Лекин айни пайтда раҳбариятдан ҳозир таркибимизни сақлаб қолишни сўраяпмиз. Чунки жамоамиз ҳар доим совринли ўринлар учун курашади. Балким келаси мавсумда халқаро майдонларда ҳаракат қилишимиз мумкин. Шу сабабли етакчиларимиз ўзимизга ҳам керак бўлади.

- Ўтиш ўйинида «Андижон» ва «Нефтчи» ўйинини қандай баҳолайсиз?

- Бу беллашув қачон бўлишини билмайман. Лекин бу учрашув курашларга бой бўлиши аниқ. Чуни бу ўйин ўз номи билан дербй. Бу жамоалар анчадан бери бир бирига қарши ўйнамаган эди. Ушбу баҳс мен учун ҳам қизиқ. 

- «Насаф» келаси мавсумда чемпионлик учун курашадими? 

- Бу келаси мавсумда жамоа олдига қўйиладиган мақсад ва вазифаларга боғлиқ. Агар биз чемпионлик ёки халқаро майдонда ўйнайдиган бўлсак таркибимизни кучайтиришимиз керак бўлади.   