fcnasaf.uz

  08 Dec 2020 Янгиликлар, "Насаф"га оид асосий хабарлар

Рўзиқул Бердиев: «Бугун водийдан қайтиб, яна водий сари отланадиган бўлдик»

Ўзингизга маълум, бугун Ўзбекистон Coca-Cola Кубоги 1/8 финал учрашувлари ўз ниҳоясига етди ва кейинги босқичга чиққан барча жамоаларнинг номлари ҳам аниқ бўлди. Барча учрашувлар ниҳоясига етганидан сўнг қуръа ташланди ва унинг натижасига кўра жамоамиз яна бир бор водийга сафар қиладиган бўлди. «Аждарлар» Ўзбекистон Coca-Cola Кубоги 1/4 финалида Наманганнинг «Навбаҳор» жамоаси меҳмони бўлади. Маросим якунлаганидан сўнг жамоамиз бош мураббийи Рўзиқул Бердиевнинг қуръа натижалари ҳақида фикрлари билан қизиқдик.

“Ўзларинг биласизлар, кеча Андижонда бўлиб ўтган учрашувдан сўнг бугун тушга яқин Қаршига етиб келдик. Кейинги босқичда ўз уйимизда, мухлисларимиз қаршисида ўйнаймиз деб умид қилгандим, лекин қуръа шуни кўрсатдики бугун водийдан қайтган бўлсакда яна водийга кетадиган бўлдик.

Барчага маълум, бу йилги Ўзбекистон кубоги финали Наманганда бўлиб ўтади. Табиийки мезбонлар ҳам шунга яраша ўйин кўрсатади. Ваҳоланки «Навбаҳор» жамоаси ўз уйида яхши футбол намойиш этади. Мухлислар қизиқарли ва шиддатли баҳсга гувоҳи бўлишади деб ўйлайман.“ — дейди Рўзиқул Бердиев.

Эслатиб ўтамиз, «Навбаҳор» — «Насаф» учрашуви 12 декабрь куни соат 16:00 да Намангандаги «Навбаҳор» марказий стадионида бўлиб ўтади.