fcnasaf.uz

  27 May 2019 Янгиликлар, "Насаф"га оид асосий хабарлар

Рўзиқул Бердиев: "Бугун тажриба ўз сўзини айтди"

Суперлига 10-тур доирасидаги "Насаф" - "Локомотив" (0: 1) учрашувидан кейин "аждарлар" бош мураббийи Рўзиқул Бердиев ўз фикрларини билдириб ўтди.

- "Бугун тажриба ғалаба қозонди.  Бугунги рақибимиз катта тажрибага эга жамоа эди.  Йигитларимизда ҳаяжон сезилган бўлсада улар охиригача курашишди.  Агарда яратилган вазиятларни голга айлантирганимизда,  унда натижа ҳам бошқача кўринишда бўлиши мумкин эди.  Абдухолиқовнинг голидан аввал Рашидхонов ўз имкониятинидан унумли фойдаланганида вазият ўзгача тус олиши мумкин эди.  Футболдаги сен урмасанг,  сенга уришади қоидаси амалда руй берди.  Ўйлайманки,  таркиб буткул янгилангани,  ёшарганига қарамасдан жамоамиз чизгисидаги ўйинни сақлаб қолишга эришдик.  "Локомотив" билан ҳам тенгма-тенг ўйнадик.  Бугунги ўйин учун футболчиларга миннатдорчилик билдирдим.  Чунингдек,  мухлисларимизга ҳам бизга билдираётган ишончи учун катта раҳмат!  Айнан ишқибозларимиз бизларни ҳар доим қўллаб,  бизга далда бўлишмоқда.

- Вазиятга реал қарайлик,  биз айни пайтда кучли учлик учун курашишга қодир эмасмиз.  Таркиб буткул ўзгарди.  Бир йилда тузилган жамоа билан юқори ўринлар учун курашиш қийин.  Асосий мақсадимиз,  ёш футболчиларнинг тажрибасини ошириш,  ҳар ўйинга эса максимал ҳаракат қилиш.  Юқори ўринлар учун курашиш эса ниҳоятда қийин бўлади.  Балки иккинчи даврада таркибга тажрибали футболчилар қўшилса,  ёки легионерлар келса,  балки вазият ўзгариши мумкин.

- Биз асосий таркибни йўқотганимизга қарамасдан,  ўзимизнинг услубдаги,  имзоимиз остида футболни сақлаб қолганимиз катта ютуқ.  Буни янада шакллантири,  такомиллаштиришга интиламиз.  

- Лига Кубоги? Очиғи бу мусобақа бизга нима беришини билмадим.  Айни дамда кўплаб футболчиларимиз ОТЖ йиғинига жўнаб кетишади.  Биз эса асосий таркибга кам тушаётган ёш футболчиларга имконият берамиз.  Бу мусобақа ким билан ўйнашимиздан қатъи назар ўйин амалиётисиз қолиб кетаётган футболчиларни тушириб,  максимал ҳаракат қиламиз.

- Ислом Кенжабоев машғулотларда жароҳат олгани боис ўйинда иштирок этолмади.  Бугун унинг йўқлиги ҳам ўз таъсирини ўтказди.  Чунки тезкор футболчилар орқали рақиб ҳмоясини ёриб ўтмоқчи эдик.  Лекин бу баҳона бўлиб қолмаслиги керак". - деди Рўзиқул Бердиев.