fcnasaf.uz

  11 Aug 2018 Янгиликлар, Pepsi Суперлига - 2018

Рўзиқул Бердиев: “Бугун кучли жамоа ғалаба қозонди”

“Насаф” – “Бунёдкор” учрашуви ниҳоясига етгач, жамоамиз устози Рўзиқул Бердиев ҳамда бугунги учрашувда энг яхши ўйинчи сифатида эътироф этилган футболчимиз, Бобир Давлатовлар бугунги ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашишди.

Рўзиқул Бердиев:- Бугунги учрашувда кучли жамоа ғалаба қозонди. “Бунёдкор” жамоаси бизга нисбатан анча кучли ўйин кўрсатди. Рақибимиз бугун хақли ғалабага эришди. Агар биз пенальтини аниқ амалга оширганимизда, балки ўйинни ўз тарафамизга оғдирган бўлардик. Афсуски бу амалга ошмади. Кейин қизил карточка орқали ҳимоячимиз майдондан четлатилди, бу ҳам ўйинимизга салбий таъсирини кўрсатди. Бундан ташқари ҳимоячимиз Ғолиб Ғайбуллаевни ҳам бошидан олган жароҳати туфайли мажбурий алмаштирдик. “Бунёдкор” жамоаси бугун юзага келган вазиятлардан унумли фойдалана олди. Албатта биз ўз олдимизга кучли олтиликка киришни мақсад қилган эдик, афсуски буни бажара олмадик. Биз ҳам мухлислар ҳам бундай ҳолатга тайёр бўлишимиз керак. Ўзингизга маълум, бизни чемпионлик даражасидаги футболчилар таркибимиздан кетишди. Аммо шундай кейин ҳам биздан муъжиза кутишди, бу бажарилиши қийин бўлган вазифа эди. Бунга эриша олмадик.

Ўйинларда кўплаб вазиятлар яратаяпмиз, аммо ўйинчиларимизда тажриба етишмаслиги бизга панд бераяпти. Вазиятларни голга айлантиришда катта тажриба талаб этилади. Таркибимизда ҳаракат қилаётган футболчиларимизга бундай учрашувлар тажриба мактаби бўлиши аниқ. Уларда келажак бор.  

Бобир Давлатов: - Аввалом бор мухлисларимиздан бундай ҳисобда мағлуб бўлганимиз учун узр сўрайман. Йигитлар бугун қўлдан келганича ҳаракат қилишди. Учрашувни ёмон бошламадик, агар вазиятларни голга айлантира олганимизда бугунги ҳисоб бошқача ҳам бўлиши мумкин эди. Яна бир марта мухлисларимиздан узр сўрайман.