fcnasaf.uz

  19 May 2019 Янгиликлар, "Насаф"га оид асосий хабарлар

Рўзиқул Бердиев: Бугун ғалабага мос ўйин кўрсатдик

Coca-Cola Суперлига 9-тури доирасида "Насаф" "Қўқон-1912"ни қабул қилди ва 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Учрашувдан сўнг жамоамиз бош мураббийи Рўзиқул Бердиев бўлиб ўтган беллашув ҳақидаги ўз фикрларини билдириб ўтди.

- "Ўйлайманки, бугун хақли ғалабага эришдик. Ўйинимиз яхши чиқди ва кўплаб хавфли вазиятлар яратдик. Бугун йигитларни кўрсатган ўйинидан, натижадан мамнунман. Киритган икки голимиздан бошқа яна кўплаб имконияларга эга бўлдик. Балки улардан фойдалана олганимизда ҳисоб бундан-да йирик кўриниш ҳосил қилиши мумкин эди. Бизга ғалаба керак эди ва бунга эришдк.

- Умиджон Эргашевга бугун имкон бердик. Унинг руҳий тушкунликка тушиб қолмаслиги учун бу зарур эди ва бугунги учрашувда у ёмон ҳаракат қилмади. Таркибимизда тўрт нафар ёш дарвозабонлар бор. Биз уларга ишонишимиз керак ва биз уларга имконият берамиз.

- Тўғри Ҳумоюн Муртозаев қулай имкониятлардан фойдалана олмади. Аммо бугун у иккита гол киритди ва бунинг учун раҳмат айтиш лозим. Бугун ғалаба қозондик ва бунга эътибор қилмасдан, кўз юмсак ҳам бўлади.

- Бобир Абдихолиқов жароҳати боис узоқ вақт ўйин амалиётисиз қолди. 4 кундан буён умумий гуруҳ машғулотларида иштирок этиб келмоқда. Кеча бир тайм U-21 Биринчилигида ўйнади, бугун ҳам унга имкон бердик. Ўйлашимча, у ҳали ўз сўзини айтади. Жисмоний жиҳатдан тайёр бўла олса, ҳали кўплаб беллашувларда унинг фойдаси тегади.

- "Локомотив" жиддий рақиб. Ушбу баҳсга ҳам ҳар доимгидек тайёргарлик кўрамиз ва бу беллашувда яхши натижа қайд этишга ҳаракат қиламиз.

- Сардор Абдураимовда жароҳат йўқ. У деярли барча ўйинларда майдонга тушди ва дам олиш имконини бериш мақсадида бугун Шароф Муҳитдиновга имконият беришга қарор қилдим. У бизнинг асосий таркиб футболчимиз саналади, қолаверса, Муҳитдинов ҳам ёмон ҳаракатланмади.

- Баҳс Қўқонда кечганида рақиб майдон эгаси сифатида яхшироқ ҳаракат қилган бўлар эди. Қўқонликларда руҳиятида пасайиш бор ва бу бизга қўл келди. Лекин улар тажрибали мураббий ва футболчиларга эгалар ва фақат яхши фикрларни айта оламан. Руҳий жиҳатдан ўзларини тиклаб олишса, уларнинг ёрқин ўйинлари ҳали олдинда", - деди Рўзиқул Бердиев.