fcnasaf.uz

  09 Mar 2020 Янгиликлар, "Насаф"га оид асосий хабарлар

Рўзиқул Бердиев: “Бу хато Муҳаммаджоновни янада кучли қилади“

Суперлиганинг 2-туридан ўрин олган “Насаф“ — “Андижон“ (2:1) учрашувидан кейин жамоамиз бош мураббийи Рўзиқул Бердиев беллашув ҳақида ўз фикрларини билдирди.

“Бугун стадионга ташриф буюрган мухлисларимизга байрам қилиб беришимиз шарт эди. Бироқ ўйинни хато билан бошладик. Шунга қарамай ирода намойиш эта олдик ва ғалабага эришдик, йигитларга раҳмат айтаман, улар охиригача ўйнаб характер кўрсата олишди. Кўп ҳужум қилдик, фақат гол уришимиз бироз кечикди. Голдан кейин йигитлар эркин ҳаракат қилишди. Менимча беллашувга ташриф буюрган мухлислар уйларига яхши кайфиятда қайтишди“, — дейди Рўзиқул Бердиев.

- Бугун дарвозабон хато қилди. Абдувоҳид Неъматов ва Умиджон Эргашевнинг ҳолати қандай?
- Бу хато Муҳаммаджоновни янада кучли қилади. Сабаби у Суперлигада бу йилдан бошлаб майдонга тушмоқда. Унга ишонишда давом этамиз. Чунки хатосини англаб етди ва жамоадан узр сўради. Неъматов ва Эргашевда жароҳатлар бор. Менимча Неъматов кейинги тургача тайёр бўлади.

- Жамоа кетма-кет иккинчи тур биринчи гол ўтказиб кейин ғалаба қозонмоқда...
- Ўйлайманки бу жамоа характерини кўрсатиб беради. Бундай вазиятлардан чиқиб кетиш қийин, аммо бизнинг жамоа ирода кўрсатмоқда. Бундан хурсандман.

- Ўтган йилги “Насаф“ ва ҳозирги “Насаф“ни таққослай оласизми?
- Жамоани кўплаб футболчилар тарк этишди. Ҳар қандай жамоага таъсир қилади, лекин ўз ўйинимиздан чекинганимиз йўқ. Янги футболчилар жамоага қўшилиб кетишларига бироз вақт керак.

- Бугун Марко Станоевич тўлиқ ўйнади, бироқ Дилавер Харис захирадан майдонга тушмоқда.
- Харис хориждаги ўқув-машғулот йиғинимизнинг сўнги кунида жамоамизга келиб қўшилганди. Жисмоний ҳолатини яхшилаши керак. Марко эса 1 ойдан буён жамоамиз билан бирга. Бугун Станоевич тажрибали футболчи эканини майдонда исботлади.

- Файсал Траоре нима учун “Динамо“га ижарага берилди?
- У ҳали ёш ва катта футболга энди кириб келмоқда. Келажакни кўзлаган ҳолда уни ижарага беришга қарор қилдик. Балки биринчи даврадан кейин яна тажрибали легионерларни олиб келармиз.

- Кейинги тур Термизда “Сурхон“га қарши ўтади. Бўлажак рақиб ҳақида нима дея оласиз?
- Кеча “Сурхон“нинг Навоийдаги ўйинини тўлиқ томоша қилдим. Жамоага тажрибали ўйинчилар келган. Термизликларнинг дастлабки икки ўйинини кўриб, таҳлил қиламиз. Жамоамиз ҳар қандай рақибга қарши ўйнашга тайёр.