fcnasaf.uz

  21 Jun 2021 Янгиликлар, "Насаф"га оид асосий хабарлар

Рўзиқул Бердиев: "Биз ҳар бир ўйинда максимал даражада ҳаракат қилябмиз"

Cоcа-Cола Суперлиганинг 10-туридан ўрин олган "Насаф" - "Aндижон" учрашувидан сўнг жамоамиз бош мураббийи Рўзиқул Бердиев матбуот анжуманида иштирок этди.

- ОФК кубоги доирасида марказлашган ўйинлардаги муваффақиятларимиз билан жамоамиз мухлисларини табриклайман. ФИФA кунлари сабаб Суперлигада бир оз танаффус юзага келди. Танаффус барибир ўз сўзини айтмасдан қолмайди. Бугунги ўйинда "Aндижон" жамоси турнир жадвалида пастда бўлгани туфайли натижа учун ўйнашини билардик. Кўриб турганингиздек, рақиб қарши ҳужумга таянган  холда 5-4-1 схемасини танлади. Шу сабаб биз ҳам олдинги чизиқда вазиятлар яратишга қийналдик. Қизил карточка олдимиздаги вазифани бир оз қийинлаштирди. Лекин йигитлар вазиятга тўғри баҳолай олишди ва иккинчи голни уриб ўйин тақдирини ҳал қилишди.

- Қизил карточкали вазиятда бу кўпроқ кимни хатоси деб биласиз?

- Ҳужум ташкил этаётганимизда тўпни йўқотдик. Шундан сўнг рақиб хавфли ҳужум ташкил этди. Ҳимоячиларимиз ҳам ўйиндан ташқари холатни юзага келтиришда хатога йўл қўйишди. Бу вазиятда Умид Эргашевнинг қўл билан ўйнашини хато деб айтмаган бўлардим, чунки тўп ундан ҳам ўтса гол бўлиши мумкин эди.

- Жамоа 3 та фронтда курашмоқда. Трансферлар ойнаси вақтида таркибни кучайтириш режада борми?

- Aлбатта, биз буни жудаям истаяпмиз. Бир таркиб билан 3 та мусобақада муваффақият қозониш жуда қийин. Ҳозирда таркибимизга янги футболчиларни қўшиб олиш учун изланишдамиз. Қайсидир футболчини оладиган бўлсак, олдимиздаги вазифаларни еча оладиган даражаси бўлиши керак. Тажрибали, кучли легионер олишимиз керак, шунингдек қанотда фаоллик намойиш этадиган футболчи ҳам бизга керак бўлади.

- “Машъал"дан келган легионер футболчи жамоада кўрикдан ўтмоқда. Бу ҳақида нималарни айта оласиз?

- Бу футболчининг бизга маъқул келадиган жиҳатлари бор, тўп билан жуда яхши ҳаракат қилар экан. Aммо ўзига яраша камчиликлари ҳам бор. Бу футболчининг трансфер ҳуқуқи ҳозирда "Машъал" жамоасига тегишли. Клубимиз раҳбарияти бу борада келишувга эришса балки уни жамоамизда кўрармиз.

- Терма жамоага турли мураббийлар номзоди кўриб чиқилмоқда. Сизга бу борада жиддий таклиф тушса жамоадан кетармидингиз?

- Ҳозир "Насаф"даман, олдимизда жиддий вазифалар турибди. Ҳозир фақат зиммамдаги вазифалар ҳақида ўйлашим керак, бу бугунги ўйиндан чиқиб кетиб гапириш керак бўлган савол.

- Ҳусайин Норчаев олдинги чизиқда ёлғизланиб қолаётгандек...

- Биз ҳар бир ўйинда максимал даражада ҳаракат қилаяпмиз. Имкон қадар захирамиздан ҳужумчи чиқаришга ҳаракат қилаяпмиз. Лекин ҳозирги кунда захира вариантлармиз кўп эмас. Ўз имкониятимиздан келиб чиқиб ҳаракат қилаябмиз.