fcnasaf.uz

  12 Feb 2018 Янгиликлар, Осиё чемпионлар лигаси

Рўзиқул Бердиев: “Биз эртага тўқсон дақиқа ҳимояланмоқчи эмасмиз”

Бугун Теҳрон шаҳридаги Эрон Ислом Республикаси футбол Федерациясида ўйинолди матбуот анжумани бўлиб ўтди. Матбуот анжуманининг дастлабки қисмида жамоамиз устози Рўзиқул Бердиев ҳамда ҳимоячимиз Одилжон Ҳамробеков иштирок этди.

Рўзиқул Бердиев: Аввало ассалому алайкум. Эртага биз кучли рақиб билан ўйнаймиз, шунингдек учрашув рақибимиз майдонида бўлиб ўтади. Бунга қарамасдан биз эртага яхши ўйинимизни намойиш қиламиз ва албатта биз учун муҳим бўлган ижобий натижа учун ўйнаймиз. Олдимизда дастлаб гуруҳ босқичига вазифаси турган эди, биз плей оффда кучли рақиб билан баҳс олиб бордик ва мақсадимизга эришдик. Энди биз гуруҳ босқичида иштирок этаяпмиз, гуруҳимизда кучли жамоалар йиғилишган. Жамомизда кўплаб ёш футболчилар тўп тепишади. Уларда иштиёқ жуда кучли ва эртага бўладиган ўйин улар учун синов вазифасини ҳам ўтаб беради. Биз рақибни яхшилаб ўргандик ва футболчиларимизга керакли кўрсатмаларни бердик.
Бизни дуранг қониқтирадими? Футболчиларимиз ҳужумкор ўйинни яхши узлаштиришган, юқорида таъкидлаганимдек, эртага ижобий натижа учун майдонга тушамиз.
Биз эртага ҳимоявий ўйин ўйнаймизми ёки ҳужумкор ўйин? Бу борада юқорида фикримни айтиб кетдим. “Насаф” ҳимоявий ўйинни ёқтирмайдиган жамоа ҳисобланади. Агар ҳужум қилмасанг гол ҳам ура олмайсан ва керакли натижага ҳам эриша олмайсан. Албатта ҳимоя ҳам керак, аммо биз эртага 90 дақиқа ҳимояда ўйнамоқчи эмасмиз.

Одилжон Ҳамробеков: Биз Эронга шунчаки келмадик. Мақсадимиз юқори. Ўйлайманки, биз эртага ўз ўйинимизни ўйнаймиз ва ижобий натижага эришамиз. Ўзбек футбол ишқибозлари биздан эртага ҳам ғалаба кутаяпти, биз уларни хурсанд қилмоқчимиз.
Ҳамробековга савол: Билсангиз “Персеполис”да кучли ҳужумчилар бор, ҳимоячи сифатида бунга тайёрмисиз?
-Биз рақибни яхши ўргандик ва мураббийимиздан керакли кўрсатмаларни ҳам олдик. Рақиб жамоада кучли ҳужумчилар бўлса, бизда кучли ҳимоячилар бор.
Бердиевга савол: Эртага “Озодий”да кўпминглаб мухлислар ташриф буюришади. Сизда асосан ёш футболчилар кўп. Бу ҳолат уларни гангитиб қўймайдими?
-Бу ҳолат бизнинг ёш ўйинчиларга рағбат бўлар эди. Қани энди стадион мухлисларга тўлиб тошса. Футболчилар бундан фақат куч олишади. Биз учун бу ёқимли бўлар эди. Сўзимни охирида ҳаммаларингизга ташаккур билдираман.