fcnasaf.uz

  01 Aug 2019 Янгиликлар, Coca-Cola Суперлигаси - 2019

Рўзиқул Бердиев: "Биринчи бўлимдаги хатолар бизга қимматга тушди"

Суперлига доирасидаги "Насаф" - "Металлург" (1:2) учрашувидан кейин “Насаф” жамоаси бош мураббийи Рўзиқул Беридев ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

Рўзиқул Бердиев: - Биринчи бўлимда кўп хатоларга йўл қўйдик, ўйинимиз ўхшамади. Устига-устак 2 та гол қўйиб юбордик “Металлург”дек тажрибали ўйинчиларга эга жамоа бундай фарқни сақлашни билади ва буни улар амалда исботлашди.
- Иккинчи бўлимда анча мазмунли ўйин кўрсатдик. Бироқ рақибимиз яхши ҳимояланди. Рақиб дарвозабини эса ўз жамоасини бир нечта муқаррар голдан сақлаб қолди. Биз бугун ғалабага муносиб ўйин кўрсатмадик. Албатда бунинг сабабини ўрганиб чиқамиз. Бугун ҳужум чизиғимиз ҳам биз кутган ўйинни кўрсата олмади.
- Бугунги ўйинга йигитларимиз тайёр эди. Бироқ 1-бўлимда ўтказиб юборилган 2 та голдан сўнг вазифамиз жуда қийинлашиб қолганди.
- Футболчиларимиз 1-даврада бўлиб ўтган ўйин ҳақида умуман ўйлашгани йўқ. Тўғри 1-бўлимда кўплаб хатоларга йўл қўйдик. Лекин йигитлар беллашув сўнгига қадар ҳаракат қилишди. Учрашувдаги футболчи алмаштиришларимиз ҳам ўйинимизни яхши томонга ўзгартирди.