fcnasaf.uz

  01 Nov 2019 Янгиликлар, Coca-Cola Суперлигаси - 2019

Рўзиқул Бердиев: “Беллашув дурангга мос бўлди”

Coca Cola Суперлига 23-туридан ўрин олган “Навбаҳор” – “Насаф” жамоалари ўртасидаги учрашувдан кейинги матбуот анжуманининг биринчи қисмида “Насаф” бош мураббийи Рўзиқул Бердиев ва ПФЛ томонидан учрашувнинг энг яхши футболчиси деб топилган ҳужумчи Бобир Абдухолиқов иштирок этиб, журналистларнинг саволларига жавоб беришди.

Рўзиқул Бердиев: - Ўйин юқори савияда ўтди. Мухлисларнинг қўллаб-қувватлашлари ҳар икки жамоа футболчиларига руҳий қувват бағишлаб, баҳс кескин курашларга бой ҳамда шиддатли тарзда кечди. Хавфли вазиятлар мезбонларга қараганда, бизда кўпроқ бўлди. Ўшанда гол урганимизда, ғалаба қозонишимиз ҳам мумкин эди. Аммо “Навбаҳор” дарвозабони Ўткир Юсупов жуда яхши ўйин намойиш этиб, 3та хавфли вазиятда жамоаси дарвозасини муқаррар голдан сақлаб қолди.

Ўз дарвозамиздан тўп ўтказиб юборганимиздан кейин ҳам йигитлар охиригача курашишди ва якунда дурангга эришишга муваффақ бўлдик.

Захирадан майдонга тушган футболчилар ҳам ўйинни кучайтиришга ёрдам беришди. Ҳар икки жамоа аъзолари ҳам бугун яхши ўйин намойиш этишди ва учрашув дурангга мос бўлди.

Ушбу дуранг натижа, яъни сафардаги бир очко ҳам биз учун муҳим. Албатта ютқазиб туриб, дурангга эришиш “Насаф” каби ёш жамоа учун ижобий натижа ва кейинги баҳсларда ҳам яхши ўйин намойиш этишга ҳаракат қиламиз.

Шунингдек, “Навбаҳор”мухлисларига ҳам ўз миннатдорчилигимни билдираман. Уларга жамоамизнинг ўйини манзур бўлди ва учрашув якунланганидан сўнг, бизни олқишлар остида кузатиб қўйишди.

“Насаф” таркибини кўплаб тажрибали футболчилар тарк этишгани боис. клуб раҳбарияти томонидан асосан ёш жамоани шакллантириш вазифаси қўйилганди. Аммо йигитлар биринчи давра учрашувларида яхши ўйин намойиш этишди ҳамда иштаҳа овқат пайтида келади, деганларидек, энди медаллар учун кураш олиб бориш имконияти ҳам юзага келди.

Олдинда яна 3та ўйин қолди ва уларнинг иккитасини ўз майдонимиз ва биттасини Жиззахда ўтказамиз. Ўша баҳсларда максимал натижага эришамиз, деган умиддаман.

Биринчи даврадаги “Навбаҳор” ҳозиргисидан кучли эди, менимча. Боиси, Қаршидаги ўйинда ўз дарвозамиздан тўп ўтказиб юбориб, кейинчалик вазиятни ўнглашга интилган бўлсак-да, бунинг уддасидан чиқа олмагандик.

Бугун эса буни амалга ошира олдик.

Бундан ташқари, иккинчи давра баҳсларида “Навбаҳор”нинг ҳужум чизиғида муаммолар юзага келди ва адашмасам, наманганликлар бугунги гол билан 2-давра ўйинларидаги 3-голларини уришди. Олдинги голлар эса стандарт вазиятлардан урилганди.Рақибимизнинг ҳужум чизиғидаги муаммоларига ўзимиз ҳам ўйин давомида гувоҳ бўлдик.

Ўзбекистон олимпия терма жамоамиздаги футболчиларнинг савияси ва ўйини Эрон ва Корея футболчилариникида асло қолишмайди.

Буни олимпиячиларимиз иштирокидаги ўйинлар ҳам исботлади. Олимпия терма жамоамизнинг Олимпиада – 2020 саралаш баҳслари доирасидаги гуруҳидан тенг кучга эга бўлган 3та жамоа ўрин олган. Бўлажак баҳсларда олимпиячиларимизга омад ёр бўлишини тилайман.

“Сўғдиёна” клубининг лицензия талабларини бажарган ёки бажармаганлиги хусусида бирор нарса дея олмайман, аммо ОФКнинг ўзига яраша талаблари бор. Бунга стадион, майдон сифати, меҳмонхоналар киради.

Буларнинг барчаси ҳисобга олинади. Акс ҳолда. ОФК лицензия бермайди. Қайси жамоа лойиқ бўлса, ОЧЛда ўша жамоанинг ўйнагани маъқул, менимча.

“Насаф”ҳақида айримлар ижтимоий тармоқларда салбий фикрларни ёзишяпти. Албатта кимдир жамоамизни ёқтирмаслиги мумкин. Лекин аниқ биламан, “Насаф” ҳалол ўйини билан нафақат Қашқадарё, балки бутун мамлакатимизда меҳр ва ҳурмат қозонди.Буни эса айрим инсонларнинг фикрига кўра, йўқотишни истамаймиз. Биз ҳеч қачон мухлисларни алдамаганмиз ҳамда бундан кейин ҳам алдамаймиз.

Мевали дарахтга тош отилади.

Жамоамиз ёш ва улар келажагимиз. Бу футболчилар билан тўғри иш олиб борилса, яқин вақтда ўз мевасини беради.

Ҳалол ўйин намойиш этганлигимиз боис, бутун Ўзбекистонда ҳурмат қозонганмиз.

Кимлардир жамоамиз ва менинг обрўйимга путур етказишга ҳаракат қилмоқда. Кимдир ҳалол ўйин ўйнаганлигимиздан шубҳа қилса, қўл остимда ўйнаган ҳамда айни пайтда тўп сураётган футболчилардан бу ҳақда сўрасин. Мухлисларга шуни етказишни истардимки, “Насаф” доимо ҳалол ўйнаган ва шундай тарзда давом этади.

Кимлардир жамоамизни кўролмайдиган бўлса, бундай йўллар билан ҳаракат қилмасин.

“Насаф”га нисбатан мухлислар фикри бузилмасин.

Бобир Абдихолиқов: - Ҳар икки жамоада ҳам ғалаба қозониш имконияти бор эди. Лекин учрашув дуранг ҳисобида якунланди Ўз навбатида бизни қўллаб-қувватлаб турган мухлисларга ўз миннатдорчилигимни билдираман. Кейинги баҳсларда уларнинг ишончларни оқлашга интиламиз.

Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг саралаш баҳслари борасида тўхталадиган бўлсам, барча жамоаларда гуруҳдан чиқиш имконияти бир хил. Фақат барчаси тайёргарликка боғлиқ. Гуруҳимиздан тенг кучга эга жамоалар ўрин олишган. Биз улардан қўрқмаймиз, фақат ҳурмат қиламиз. Фақатгина майдонга тушиб, шуни исботлаш қолди, холос.