fcnasaf.uz

  15 Jun 2020 Янгиликлар, "Насаф"га оид асосий хабарлар

Рўзиқул Бердиев: «Беллашув драматик воқеаларга бой бўлди»

Cоcа Cола Суперлигаси 4-туридан ўрин олган «Насаф» - «Навбаҳор» (2:2) учрашувидан кейин матбуот анжуманининг иккинчи қисмида жамоамиз устози Рўзиқул Бердиев беллашув ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Мухлис ва мутахассислар фикрига кўра бугун турнинг марказий учрашуви эди ва беллашув шунга монанд бўлди деб ўйлайман. 3 ойлик танаффусдан кейин иккала жамоа ҳам шиддаткор, мазмунли ўйин кўрсатди. »Навбаҳор" барча ўйинларини ўрганиб чиққан эдик. Улардан бугунги ўйинни кутгандик. Шунга қарамай қаердадир эътиборни йўқотдик, иккита қарши ҳужумда гол ўтказиб юбордик. Жамоам охиригача курашди. Рақибдан жисмоний томонлама устунлик қилдик. Ҳозирги ҳолатимиздан келиб чиқиб ёмон ўйнамадик.

Албатта мусобақа жадвалида биринчи ўринда туриш доим ёқимли. Бу ўринни сақлаб қолишга ҳаракат қиламиз.

Ўзгаришлар ўзини оқлади деб ўйлайман. Мурод Хўжамбердиев (16 ёш) ва Ҳусайин Норчаев (18 ёш) дебют қилишди. Кичик жароҳати бор бўлсада Ҳарис Дилаверни таваккал қилиб ҳужумкорликни кучайтириш учун майдонга туширдик. Ҳарис асосан ўз мамлакатида тўп тепган, Марко Станоевич эса кўплаб чет эл клубларида ўйнагани учун бизнинг жамоага тезда мослашиб кетди.

Дилшод Саитов жароҳат олган ва даволанмоқда. Бу биз учун катта йўқотиш.

«Навбаҳор» жамоасидан биз кутмаган вариантларни кўрмадик. Таркиби ҳам, ўйнаш услуби ҳам бир хил. Ҳимояда яхши ҳимояланишди.

Бизнинг режамиз ҳар бир ўйинда майдонга тушиб, ғалаба қозониш. Бугун қанотлардан кўпроқ урғу беришга уриндик. Муҳитдинов ва Манноновни ўйнатдик, уларда вазиятлар бўлди, аммо фойдалана олмадик.

Карантин кейинги турларга таъсир қилади албатта. Жамоаларда жароҳат олганлар кўпаймоқда. Бундан ташқари кутилмаган натижалар ҳам қайд этилмоқда.

Футбол мухлислар учун ўйналади. Стадионга мухлислар келса ўйин савияси ва даражаси бошқача бўлади. Ҳозир оғир даврни бошдан кечираяпмиз, сабр қилиш керак", - дейди Рўзиқул Бердиев.