fcnasaf.uz

  15 Sep 2019 Янгиликлар, Coca-Cola Суперлигаси - 2019

Рўзиқул Бердиев: “3 очко олишимиз керак эди”

“Қизилқум” – “Насаф”  (0:0) учрашувдан кейинги матбуот анжуманида дастлаб жамоамиз устози Рўзиқул БЕРДИЕВ ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

-Бугун икки хил таймга гувоҳ бўлдик. Биринчи бўлимда “Қизилқум” яхши ҳаракат қилди. Улар бир киши кам бўлиб қолгач, иккинчи бўлимда тўлиқ устунлик қилдик. Лекин рақиб дарвозаси олдида йигирмага яқин хавфли вазиятларни яратдик, зарбалар бердик. Баъзида омадимиз келмаган бўлса, айрим вазиятларда дарвозабон яхши ҳаракат қилди.

Мезбонлар бир киши кам бўлиб қолишгач, асосий эътиборни ҳимояга қаратишди. Улар ҳужум ҳақида умуман ўйлашмади.  Фикримча, улар энг тўғри йўлни танлашди. Чунки 10 киши бўлиб қолиб бир очкони қўлга киритиш “Қизилқум” учун муҳим эди.  Бу дуранг  бизни қониқтирмайди. Чунки сафарда тўп тепсакда, бир бўлим рақибдан бир киши кўп бўлиб ҳаракат қилиб, гол ура олмадик. Ғалаба қозониш учун гол уриш ва яратилган вазиятлардан унумли фойдаланиш керак. Ҳужумларни гол билан якунлашда йигитларга совуққонлик етишмади. Ўйин охиридаги вазият? Ҳа, биз шундай бўлишини сезгандик. Рақиб асосий эътиборни ҳимояга қаратиб, ўйин охирида қарши ҳужумда гол уриб кетиши мумкин эди. Ўша вазиятда Мухторов қўпол хатога йўл қўйди. Лекин бахтимизга дарвозабонимиз жамоани муқаррар голдан сақлаб, бизни мағлубиятдан қутқариб қолди.