fcnasaf.uz

  17 Aug 2020 Янгиликлар, "Насаф"га оид асосий хабарлар

Рўзиқул Бердиев: «3:0 ҳисобида ютдик, аммо хатолар жуда кўп»

«Насаф» — «Сўғдиёна» учрашувидан кейин жамоамиз устози Рўзиқул Бердиев беллашув ҳақида ўз фикрларини билдирди.

«Бугун уч очкони қўлга киритдик. 3:0 ҳисобида ғалаба қозонганимни кўриб хатолар бўлмаган деб ўйлаш мумкин. Аммо хатолар кўп бўлди. Ўйинни яхши бошладик, вазиятлар ҳам яратдик. 2:0 ҳисобида олдинга ўтиб олгач, тўп назоратини йўқотдик. Лекин охирида рақиб кўпроқ ҳужумга эътибор қаратгани туфайли учинчи голни уришга эришдик», — дейди Рўзиқул Бердиев.

- «Динамо» га ижарага берилган легионер Файсал Траоре «Насаф»га қайтарилди. Кеча у У-21 жамоасида тўлиқ ҳаракат қилди. Уни қачон асосий таркибда кўришимиз мумкин?
- Уни тайёрлаб бораябмиз. Кеча У-21 жамоасида ёмон ўйнагани йўқ. Ҳали ёш футболчи, универсал ўнгда ҳам, чапда ҳам ўйнай олади, чап қанот ҳимояда ҳам ҳаракат қила олади. Ундан кейинги ўйинларда фойдаланишга ҳаракат қиламиз.

- Август ойида Суперлига клубларини ўзига хос «боксинг дей» кутиб турибди. «Насаф» ҳар 3 кунда ўйин ўтказишга тайёрми?
- Бугунги ўйин кўрсатдики, иккала жамоада ҳам камчиликлар бор. Чунки ўйин темпи жуда ҳам паст бўлди. Бу ҳудди кичик бир турнирдек гап, максимал даржада очко тўплашга ҳаракат қиламиз.

- Клубларнинг Давлат активларини бошқариш агентлигига ўтиши ва ОЧЛга лицензия олишдаги муаммо ҳақида эшитдингизми? Бунга муносабатингиз қандай?
- Ўйиндан ташқари савол экан. Тўғриси бу саволга жавобим йўқ.