fcnasaf.uz

  15 Apr 2018 Янгиликлар, Осиё чемпионлар лигаси

Родолфа Аррауабаррена: “Бор эътиборимиз бўлажак ўйинларга қаратилган”

Бўлажак “Ал Васл” – “Насаф” учрашуви олдидан ўтказилган матбуот анжуманининг навбатдаги қисмида “Ал Васл” клуби бош мураббийи Родолфа Аррауабаррена ва жамоанинг 15-рақамдаги ярим ҳимоячиси Абдулла Ал Нақбилар иштирок этишди.

Родолфа Аррауабаррена:- Биз эртага “Насаф” жамоаси билан иккинчи ўзаро учрашувда майдонга тушамиз. Рақибимизнинг қандай кучга эга эканлигини яхши биламиз. Шубҳасиз, рақибимиз эртага ҳам уч очко учун ўйнайди. Аммо биз ҳам эртага ўзимизнинг дастлабки уч очкомизни қўлга киритиш учун майдонга тушамиз.

Биз кейинги вақтларда бошқа жамоларга нисбатан кўпроқ ўйинлар ўтказаяпмиз. Бу орқали албатта футболчиларимизда толиқиш бўлади. Шунингдек таркибимизда йўқотишлар ҳам бор. Эртага бизга ярим ҳимоячимиз Ҳумаид Аббос жароҳати туфайли ёрдам бера олмайди. Қолган футболчиларимиз ўйинга тайёр. Биз бу йилги ОЧЛ мусобақасида керакли натижага эриша олмадик. Чунки, жамоамизда бошқа амирлик клубларида бўлгани каби кучли футболчилар кам. Чемпионат якунланишига ҳам оз фурсат қолмоқда. Олдимизда “Ҳатта" жамоаси билан муҳим учрашув ҳам кутиб турибди. Энди бор эътиборимиз баҳга қаратилган. Бу учрашувга ҳам кучимизни тежашга мажбурмиз. Учрашувда ғалаба қозониб, учинчи ўринни эгаллашимиз зарур. Бу билан биз келаси йилги ОЧЛ йўлланмасини ҳам қўлга киритиш ниятидамиз.

Абдулла Ал Нақби: - ОЧЛ мусобақасидаги бу йилги иштирокимиз  бизнинг ёш футболчиларимиз  учун катта тажриба мактаби бўлди. Ўтган беш учрашувда ҳам керакли натижага эриша олмадик. Чунки биз гуруҳда Осиёнинг энг кучли клублари билан бирга курашдик. Биз учун эртага бўладиган ўйин мисли финалдек бўлади. Чунки, бизда эртага очко ишлаш учун сўнгги имконият бор. Шу мақсадда эртага майдонга тушамиз.