fcnasaf.uz

  13 Sep 2018 Янгиликлар, Pepsi Суперлига - 2018

Қўқондан бир очко билан

Бугун “Насаф” жамоамиз Pepsi Суперлиганинг иккинчи босқичи илк 23-тур учрашувини, Қўқон шаҳрида “Қўқон-1912” жамоасига қарши ўтказди.

Учрашув кутилганидек  қизиқарли бошланди. Жамоамизнинг илк ташкил этган ҳужуми ҳам хавфли бўлди. Аммо Бобир Абдухолиқовнинг яқин масофадан дарвозага тепган тўпини, посбон қайтариб қолди. Орадан кўп вақт ўтмасдан майдон эгалари жарима тўпини амалга оширди, тўп дарвоза тўсинига тегиб қайтди. Учрашувнинг дастлабки дақиқалари шундай ҳаяжонли бўлди. 19-дақиқада “Насаф” ҳисобда олдинга ўтиб олиш учун қулай имкониятга эга бўлди. Бунда жарима майдончасига кириб борган Амиржон Сафаровни рақиб ҳимоячиси тўхтатиб қолди. “Қўқон-1912” дарвозасига 11 метрлик жарима тўпи белгиланди. Афсуски, Бобир Давлатов томонидан тепилган жарима тўпини посбон қайтаришга эришди.

Биринчи бўлимнинг қолган дақиқалари ҳам ҳужумкор руҳда кечди. Аммо дастлабки бўлимда ҳисоб очилмади.

Иккинчи бўлим ҳам шиддат билан бошланди. Дастлаб “аждарлар” ҳужум уюштирди. Аммо бу ҳужум самара бермади. 52-дақиқада майдон эгалари ҳам хавфли ҳужум уюштирди. Бу вазиятда Қувватов яхши ҳаракат қилди. Умуман иккинчи бўлим ҳаяжонли дақиқаларга бой бўлди.

63-дақиқада “Қўқон-1912” жамоаси дарвозамиз тўғрисида, чамаси 19 метр узоқликда жарима тўпи тепиш ҳуқуқини қўлга киритди. Жарима тўпини Жавоҳир Сиддиқов амалга ошириб, ҳисобни очди – 1:0.

Учрашувнинг 70-дақиқасида ҳисоб тенглашди. Жамоамизнинг уюштирган ҳужумида Сайдулло Раҳматов чап қанотдан тўпни жарима майдонига оширди. Тўпни қабул қилиб олган Бобир Абдухолиқов совуққонлик билан дарвозага жойлаб қўйди – 1:1.

Учрашувнинг қолган дақиқалари ҳам жанговор руҳда кечди. Аммо дарвозаларга бошқа гол киритилмади.

Шундай қилиб, “Насаф” Қўқонда бир очкони қўлга киритди.

Жамоамиз навбатдаги тур учрашувини 22 сентябр куни Фарғонада “Нефтчи” жамоасига қарши ўтказади.

Pepsi Суперлигаси-2018. 23-тур

“ҚЎҚОН-1912“ – “НАСАФ” 1:1 (0:0)

13.09.2018. Қўқон ш., “Марказий” стадион. 18:00да

Бош ҳакам: Равшан Эрматов

Қанот ҳакамлари: Абдуҳамидулло Расулов, Жаҳонгир Саидов

Захира ҳаками: Даврон Акмалов

Назоратчи: Радик Серазиддинов

Учрашув комиссари: Бахтиёр Намозов.

Гол: Жавоҳир Сиддиқов, 63’-1:0  -  Бобир Абдухолиқов, 70’-1:1 

Амалга оширилмаган пенальти: Бобир Давлатов (19).

“Қўқон-1912”: 1.Ўткир Юсупов, 5.Ғиёсжон Комилов, 10.Жавоҳир Сиддиқов, 15.Ойбек Рустамов, 17.Қувондиқ Рўзиев, 19.Суҳроб Бердиев (96.Муҳаммаданас Ҳасанов, 84), 23.Александр Мерзляков (с), 55.Дарко Гожкович, 65.Марко Милич, 70.Жасурбек Ҳакимов (4.Баҳодир Акрамов, 87), 79.Иқболжон Маликжонов (9.Носирбек Отқўзиев, 84).

Захира: 71.Сарвар Каримов, 11.Фирдавс Асадов, 38.Достонбек Мелиқўзиев, 41.Савелий Абрамов, 78.Беҳруз Садиллоев, 97.Муслим Қурбонов.

“Насаф”: 35.Санжар Қувватов, 4.Мақсуд Каримов (с), 5.Ғолиб Ғайбуллаев, 7.Одилжон Ҳамробеков, 9.Амиржон Сафаров (38.Акмал Мозговой, 89), 10.Бобир Абдухолиқов, 14.Шароф Муҳитдинов, 17.Дониёржон Нарзуллаев, 18.Бобир Давлатов (27.Ислом Рашидхонов, 81), 31.Сайдулло Раҳматов (15.Дилшод Саитов, 72), 92.Умарбек Эшмуродов.

Захира: 1.Умиджон Эргашев, 65.Машҳуржон Муҳаммаджонов, 2.Сардор Саъдуллаев, 28.Хуршидбек Мухторов, 52.Шерзод Темиров.

Огоҳлантириш: Иқбол Маликжонов (77), Ғиёс Комилов (84)  - Ғолиб Ғайбуллаев (24), Дониёр Нарзуллаев (35), Дилшод Саитов (90+4).