fcnasaf.uz

  18 May 2017 Янгиликлар, "Насаф"га оид асосий хабарлар

Қашқадарё дербисида "Насаф" ғалаба қозонди

Бугун “Насаф” Ғузорда “Машъал” жамоаси билан баҳс олиб борди. Учрашув жуда кескин ва курашларга бой бўлди.

Бугунги учрашувда мураббийларимиз Шерзод Аъзамов, Элдорбек Суюнов, Шахбоз Эркиновларга дам беришга қарор қилишди. Аммо майдонда ҳаракат қилган футболчиларимиз, уларнинг йўқлигини билдиришмади.

Учрашув тақдирини 21-дақиқада Ислом Кенжабоев томонидан киритилган чиройли гол ҳал қилди. Ислом Рашидхонов бугун жуда чиройли тарзда жавоҳир Илёсов қўриқлаган дарвозани ишғол қилди. Жамоамиз бугунги ғалаба эвазига қимматли уч очкони қўлга киритди.

Учрашувнинг аксарият вақти жамоамизнинг кетма-кет ҳужумлари билан ўтди. Учрашувда йирикроқ ҳисоб ҳам бўлиши мумкин эди. Аммо вазиятлардан тўлиқ фойдалана олмадик.

Учрашувнинг иккинчи бўлими асабийроқ кечди. Жамоамизнинг катта босим уюштирган ҳужумларида,  “Машъал” жамоаси ўйинчилари қўполлик билан ўйинчиларимизни тўхтатиб қолишга ҳаракат қилишди. Меҳмонларнинг бундай ҳаракатлари учун, учрашув ҳаками уларнинг тўрт нафарига сариқ карточка ва бир вазиятда қизил карточка кўрсатишга мажбур бўлди.

Жамоамиз устунлигида ўтган учрашувда муҳим ғалаба қўлга киритилди ва “Насаф” ўз ҳисобига қимматли уч очкони ёздириб қўйди.

“Насаф” навбатдаги учрашувда Тошкентнинг “Пахтакор” жамоаси билан баҳс юритади. Бу учрашув Ўзбекистон кубоги-2017нинг 1/8 финали доирасидаги дастлабки учрашув бўлади. Учрашув 22 май душанба куни бўлиб ўтади.

ЎзПФЛ 11-тур

“Насаф” (Қарши) - “Машъал” (Муборак) 1:0. 1503 томошабин

18.05.2017. Ғузор ш., “Ғузор” марказий стадиони. 18:30да      

Бош ҳакам: Вадим Агишев (Тошкент)

Қанот ҳакамлари: Набийжон Рўзимов (Тошкент), Султонмурод Улфатов (Тошкент вил.)

Захира ҳаками: Султонмурод Абдураҳмонов (Тошкент)

Назоратчи: Ибрагим Шарипов (Бухоро)

ЎзПФЛ вакили: Ахрол Иноятов.

Гол: Ислом Рашидхонов, 21’-1:0

“Насаф”: 35.Санжар Қувватов, 2.Акмал Шораҳмедов, 4.Мақсуд Каримов (с), 6.Азизжон Ғаниев (10.Дилшод Раҳматуллаев 60), 7.Одилжон Ҳамробеков, 18.Баҳром Абдураҳимов, 22.Игорь Голбан, 27.Ислом Рашидхонов (14.Шароф Муҳитдинов 90+3), 34.Фарруҳ Сайфиев, 45.Бобир Абдухолиқов (22.Ислом Кенжабоев 60), 69.Драган Черан.

Захира: 25.Элдорбек Суюнов, 5.Ғолиб Ғайбуллаев, 15.Шахбоз Эркинов, 31.Сайдулло Раҳматов.

“Машъал”: 35.Жавоҳир Илёсов, 2.Искандар Шойқулов, 6.Сардор Абдураҳимов, 8.Мирзакамол Камолов (16.Марадона Сафаров 80), 10.Ҳумаюн Муртазоев (63.Умеджон Шарипов 75), 19.Зоҳир Қўзибоев, 22.Бобир Қосимов (17.Владислав Павленко 73), 31.Игорь Тыманюк, 44.Асилжон Бегимқулов, 55.Аваз Агалиев, 90.Зафар Тўраев (с).

Захира: 53.Раимжон Давронов, 3.Сардор Раҳмонов, 28.Аббос Амонов, 77.Абдуллоҳ Олимов.

Огоҳлантириш: Мақсуд Каримов 52, Дилшод Раҳматуллаев 82 - Игорь Тыманюк 12, Искандар Шойқулов 75, Аваз Агалиев 88, Асилжон Бегимқулов 90.

Четлатиш: Искандар Шойқулов 90+2 (2СК).