fcnasaf.uz

  25 Aug 2017 Янгиликлар, ЎзПФЛ янгиликлари

Қаршида мураббийлар учун ўқув курслари бошланди

Қарши шахридаги "Насаф" футбол мактабида мураббийлар учун “В” тоифа  лицензияси учун навбатдаги ўқув курслари бошланди.

Унда 25 нафар мураббийлар  “В” тоифали лицензия учун таҳсил олишмоқда. Курсда қатанашаётган мураббийлар орасида "Насаф" ва "Шуртан"  ПФК қошидаги футбол  мактаби мураббийлари бор. Вилоятимизда фаолият юритаётган бир қатор  ёш мураббийлар  ҳам ўз малакасини ошириш учун ўқув курсларида қатнашмоқдалар. Шунингдек уч нафар қорақалпоқистонлик мураббийлар ҳам ташкил этилган курсларда иштирок этаяптилар.

Амалий ва назарий машғулотларни ОФК инструктори Ислом Ахмедов олиб боряпти.

23 августдан бошланган ўқув курслари 12 сентябргача давом этади.