25 Nov 2019 Янгиликлар, Coca-Cola Суперлигаси - 2019
Превью. “Сўғдиёна” – “Насаф”
27 ноябрь куни Cocа-cola Суперлигаси 25-турига старт берилади.
“Насаф” Cocа-cola Суперлигаси 25-турида Жиззахнинг “Сўғдиёна” жамоасини қабул қилади.
“Сўғдиёна” – “Насаф” учрашуви 27 ноябрь чоршанба куни Жиззахдаги “Сўғдиёна” марказий ўйингоҳида бўлиб ўтади. Учрашув соат 16:00 да бошланади.
Ўзаро учрашувлар тарихидан
Мазкур жамоалар Ўзбекистон чемпионатида шу кунгача 39 бор куч синашишган. Натижалар “аждарлар”нинг устунлигини кўрсатмоқда. Бўлиб ўтган 31 учрашувда “Насаф”, 7 ўйинда эса “Сўғдиёна” ғалабага эришган. 1 учрашувда томонлар муроса кўчасини танлашган.
Тўплар нисбати 85:32 га тенг. Устунлик жамоамиз тарафида.
Ўзаро учрашувларда қайд этилган энг юқори ҳисоблар қуйидагича: “Насаф” – “Сўғдиёна” 4:0, “Сўғдиёна” – “Насаф” 3:2.
Жамоамиз сўнгги ўзаро учрашувни шу йилнинг 31 март куни Қаршида ўтказган. Бу учрашув 3:1 ҳисобида якунланган.
Жиззахдаги ўзаро баҳсларга оид
Ушбу жамоалар шу пайтгача Жиззахда 19 бор куч синашишган. 14 учрашувда “аждарлар” ғалаба қозонишган. 5 учрашувда мезбонлар ғалаба қозонишган. Дарвозаларга жами 49 та тўп киритилган. Тўплар нисбати 14:35.
Эътиборингизга Жиззахда бўлиб ўтган сўнгги беш учрашувнинг натижаларини ҳавола қиламиз.
29.11.2018 |
Сўғдиёна |
– |
Насаф |
0:1 |
01.08.2018 |
Сўғдиёна |
– |
Насаф |
0:1 |
26.09.2017 |
Сўғдиёна |
– |
Насаф |
0:3 |
19.11.2016 |
Сўғдиёна |
– |
Насаф |
0:3 |
21.10.2015 |
Сўғдиёна |
– |
Насаф |
1:2 |