01 Mar 2020 Янгиликлар, Coca-Cola Суперлигаси - 2019
Превью. “Қизилқум” – “Насаф”
27 февраль куни Cocа-cola Суперлига-2020 га старт берилди.
“Аждарлар” Cocа-cola Суперлига-2020 1-турида Навоийнинг “Қизилқум” жамоаси меҳмони бўлишади.
“Қизилқум” – “Насаф” учрашуви 1 март якшанба куни Навоийдаги “Ёшлик” спорт мажмуасида бўлиб ўтади. Учрашув соат 16:45да бошланади.
Ўзаро учрашувлар тарихидан
Мазкур клублар Ўзбекистон чемпионатида шу кунгача 42 бор куч синашишган. Натижалар “аждарларнинг” устунлигини кўрсатмоқда. Бўлиб ўтган 24 учрашувда “Насаф”, 7 ўйинда эса “Қизилқум” ғалабага эришган. 11 учрашувда томонлар муроса кўчасини танлашган.
Тўплар нисбати 44:75 га тенг. Устунлик “Насаф” тарафида.
Ўзаро учрашувларда қайд этилган энг юқори ҳисоблар қуйидагича: “Қизилқум” – “Насаф” 3:1, “Насаф” – “Қизилқум” 7:1.
Жамоамиз сўнгги ўзаро учрашувни ўтган йили 14 сентябрь куни Навои йда ўтказган. Бу учрашувда ҳисоб очилмаган.
Навоийдаги ўзаро баҳсларга оид
Жамоалар шу пайтгача Навоийда 21 бор куч синашишган. 8 беллашувда жамоамиз ғалаба қозонган. 7 учрашувда дуранг қайд этилган ва 6 учрашувда мезбонлар ғалаба қозонишган. Дарвозаларга жами 52 та тўп киритилган. Тўплар нисбати 27:25.
Эътиборингизга, Навоийда бўлиб ўтган сўнгги беш учрашувнинг натижаларини ҳавола қиламиз.
14.09.2019 |
Қизилқум |
– |
Насаф |
0:0 |
10.11.2018 |
Қизилқум |
– |
Насаф |
2:0 |
18.03.2018 |
Қизилқум |
– |
Насаф |
1:2 |
29.04.2017 |
Қизилқум |
– |
Насаф |
1:1 |
25.09.2016 |
Қизилқум |
– |
Насаф |
3:3 |