fcnasaf.uz

  10 Apr 2019 Янгиликлар, "Насаф"га оид асосий хабарлар

Превью. “Насаф” – “Навбаҳор”

12 апрель куни Cocа-cola Суперлигасининг 4-турига старт берилади.

“Аждарлар” Cocа-cola Суперлигаси 4 турида Наманганнинг “Навбаҳор” жамоасини қабул қилади.

Бу жамоалар ўртасидаги ҳар бир учрашув шиддатли ва кутилмаган натижаларга бой бўлган. Шунингдек бу жамоалар бир-бирлари учун ашаддий рақиб бўлиб келган.

“Насаф” – “Навбвҳор” учрашуви 12 апрель, жума куни Қарши “Марказий” стадионида бўлиб ўтади. Учрашув соат 19:15да бошланади.
 
Ўзаро учрашувлар тарихидан

Мазкур клублар олий лигада шу кунгача  44 бор куч синашишган.  Бўлиб ўтган 22 учрашувда “Насаф”, 11 ўйинда эса “Навбаҳор” ғалабага эришган. 11 учрашувда дуранг натижаси қайд этилган.

Тўплар нисбати 76:61га тенг. Устунлик “аждарлар” тарафида.

Ҳар икки жамоанинг ўзаро ўйинлардаги энг йирик ғалабаси - 6:0.

Эртага жамоаларнинг ўринбосарлари “Геолог” стадионида куч синашишади. Учрашув 16:30 да бошланади.

12 апрель куни бўлиб ўтадиган турнинг марказий учрашувига жамоамизнинг барча мухлисларини чорлаб қоламиз!

Қуйидаги ҳавола орқали "Насаф" - "Навбаҳор" учрашуви промороликини томоша қилишингиз мумкин:

https://youtu.be/RI1NEdfUkrQ