fcnasaf.uz

  24 Jun 2020 Янгиликлар, "Насаф"га оид асосий хабарлар

Превью. «Насаф» – «Бухоро»

25 июнь куни Coca-Cola Суперлигаси 6-турига старт берилади.

«Аждарлар» Суперлиганинг 6-турида Бухоронинг «Бухоро» жамоасини қабул қилади.

«Насаф» – «Бухоро» учрашуви 26 июнь куни Қаршида «Марказий» стадионида бўлиб ўтади. Учрашув соат 20:00да бошланади.

Ўзаро учрашувлар тарихидан

Мазкур жамоалар Ўзбекистон чемпионатида шу вақтга қадар 44 бор куч синашишган. Натижалар «аждарлар»нинг устунлигини кўрсатмоқда. Бўлиб ўтган 23 учрашувда қаршиликлар, 12 ўйинда эса бухороликлар зафар қучишган. 9 учрашувда эса дуринг натижа қайд этилган.

Тўплар нисбати 74:43 га тенг. Устунлик «Насаф» тарафида.

Ўзаро учрашувларда қайд этилган энг юқори ҳисоблар қуйидагича: «Насаф» – «Бухоро» 6:0, «Бухоро» – «Насаф» 5:1.

Жамоалар сўнгги ўзаро учрашувни 2019 йили 22 сентябрь куни Қаршида ўтказган. Бу учрашув 1:2 ҳисобида якунланган.

Қаршидаги ўзаро баҳслар ҳақида қисқача маълумот:

Ушбу жамоалар шу пайтгача Қаршида 22 бор куч синашишган. 16 учрашувда жамоамиз ғалаба қозонган. 5 учрашувда дуранг қайд этилган ва 1 учрашувда бухороликлар ғалаба қозонишган. Дарвозаларга жами 57та тўп киритилган. Тўплар нисбати 45:12.

Эътиборингизга, Қаршида бўлиб ўтган сўнгги беш учрашувнинг натижаларини ҳавола қиламиз.

22.09.2019 Насаф–Бухоро 1:2

09.03.2018 Насаф–Бухоро 3:1

09.03.2017 Насаф–Бухоро 2:1

09.09.2016 Насаф–Бухоро 3:0

22.08.2015 Насаф–Бухоро 0:0