fcnasaf.uz

  08 Mar 2020 Янгиликлар, "Насаф"га оид асосий хабарлар

Превью. “Насаф” – “Андижон”

6 март куни Cocа-cola Суперлигаси 2-турига старт берилди.

“Аждарлар” Cocа-cola Суперлигаси 2-турида Андижоннинг “Андижон” жамоасини қабул қилади.

“Насаф” – “Андижон” учрашуви 8 март якшанба куни Қарши шаҳридаги “Марказий” ўйингоҳида бўлиб ўтади. Учрашув соат 17:00да бошланади.

Жамоамиз мухлислари стадионга эртароқ ташриф буюриб, чемпионат очилишига бағишланган концерт дастурларида иштирок этишлари мумкин. Байрам тадбирлари 15:00 да бошланади.

Ўзаро учрашувлар тарихидан

Мазкур жамоалар Ўзбекистон чемпионатида шу кунгача 38 бор куч синашишган. Натижалар “аждарларнинг” устунлигини кўрсатмоқда. Бўлиб ўтган 24 учрашувда “Насаф”, 6 ўйинда эса “Андижон” ғалабага эришган. 8 учрашувда томонлар муроса кўчасини танлашган.

Тўплар нисбати 88:46 га тенг. Устунлик “Насаф” тарафида.

Ўзаро учрашувларда қайд этилган энг юқори ҳисоблар қуйидагича: “Насаф” – “Андижон” 8:1, “Андижон” – “Насаф” 6:0.

Жамоамиз сўнгги ўзаро учрашувни ўтган йили 19 октябр куни Қаршида ўтказган. Бу учрашув 3:0 ҳисобида якунланган.

Қаршидаги ўзаро баҳсларга оид

Ушбу жамоалар шу пайтгача Қаршида 19 бор куч синашишган. 17 учрашувда жамоамиз ғалаба қозонган. 1 учрашувда дуранг қайд этилган ва 1 учрашувда мезбонлар ғалаба қозонишган. Дарвозаларга жами 82 та тўп киритилган. Тўплар нисбати 63:19.

Эътиборингизга, Қаршида бўлиб ўтган сўнгги беш учрашувнинг натижаларини ҳавола қиламиз.

19.10.2019
Насаф – Андижон 3:0

28.04.2016

Насаф – Андижон 3:0

12.03.2015

Насаф – Андижон 3:1

01.10.2014

Насаф – Андижон 3:0

22.04.2012

Насаф – Андижон 4:0