fcnasaf.uz

  16 Oct 2019 Янгиликлар, Coca-Cola Суперлигаси - 2019

Превью. “Насаф” – “Андижон”

18 октябрь куни Cocа-cola Суперлигаси 22-турига старт берилади.

“Аждарлар” Cocа-cola Суперлигаси 22-турида Андижоннинг “Андижон” жамоасини қабул қилади.

“Насаф” – “Андижон” учрашуви 19 октябрь шанба куни Қарши шаҳридаги “Марказий” ўйингоҳида бўлиб ўтади. Учрашув соат 17:30да бошланади.

Ўзаро учрашувлар тарихидан

Мазкур жамоалар Ўзбекистон чемпионатида шу кунгача 37 бор куч синашишган. Натижалар “аждарларнинг” устунлигини кўрсатмоқда. Бўлиб ўтган 23 учрашувда “Насаф”, 6 ўйинда эса “Андижон” ғалабага эришган. 8 учрашувда томонлар муроса кўчасини танлашган.
Тўплар нисбати 85:46 га тенг. Устунлик “Насаф” тарафида.
Ўзаро учрашувларда қайд этилган энг юқори ҳисоблар қуйидагича: “Насаф” – “Андижон” 8:1, “Андижон” – “Насаф” 6:0.
Жамоамиз сўнгги ўзаро учрашувни шу йилнинг 18 апрель куни Андижонда ўтказган. Бу учрашув 3:1 ҳисобида якунланган.

Қаршидаги ўзаро баҳсларга оид

Ушбу жамоалар шу пайтгача Қаршида 18 бор куч синашишган. 16 учрашувда жамоамиз ғалаба қозонган. 1 учрашувда дуранг қайд этилган ва 1 учрашувда мезбонлар ғалаба қозонишган. Дарвозаларга жами 79 та тўп киритилган. Тўплар нисбати 60:19.

Эътиборингизга, Қаршида бўлиб ўтган сўнгги беш учрашувнинг натижаларини ҳавола қиламиз.

28.04.2016

Насаф

Андижон

3:0

12.03.2015

Насаф

Андижон

3:1

01.10.2014

Насаф

Андижон

3:0

22.04.2012

Насаф

Андижон

4:0

06.03.2011

Насаф

Андижон

2:0

18 октябрь куни 16:00да мазкур жамоаларнинг ёшлари куч синашишади. Беллашув “Меҳнатчи” стадионида бўлиб ўтади.