fcnasaf.uz

  29 Sep 2019 Янгиликлар, Coca-Cola Суперлигаси - 2019

Превью. “АГМК” – “Насаф”

30 сентябрь куни Cocа-cola Суперлигаси 21-турига старт берилади.

“Аждарлар” Cocа-cola Суперлигаси 21-турида Олмалиқнинг “АГМК” жамоаси меҳмони бўлишади.

“АГМК” – “Насаф” учрашуви 30 сентябрь душанба куни Олмалиқ шаҳридаги “ОКМК” ўйингоҳида бўлиб ўтади. Учрашув соат 18:15да бошланади.

Ўзаро учрашувлар тарихидан

Мазкур клублар Ўзбекистон чемпионатида шу кунгача 25 бор куч синашишган. Натижалар “аждарларнинг” устунлигини кўрсатмоқда. Бўлиб ўтган 13 учрашувда “Насаф”, 3 ўйинда эса “АГМК” ғалабага эришган. 9 учрашувда томонлар муроса кўчасини танлашган.
Тўплар нисбати 40:21 га тенг. Устунлик “Насаф” тарафида.
Ўзаро учрашувларда қайд этилган энг юқори ҳисоблар қуйидагича: “Насаф” – “АГМК” 4:0, “АГМК” – “Насаф” 2:0.
Жамоамиз сўнгги ўзаро учрашувни шу йилнинг 26 апрель куни Қаршида ўтказган. Бу учрашув 4:0 ҳисобида якунланган.

Олмалиқдаги ўзаро баҳсларга оид

Ушбу жамоалар шу пайтгача Олмалиқда 12 бор куч синашишган. 4 учрашувда жамоамиз ғалаба қозонган. 6 учрашувда дуранг қайд этилган ва 2 учрашувда мезбонлар ғалаба қозонишган. Дарвозаларга жами 20 та тўп киритилган. Тўплар нисбати 8:12.

Эътиборингизга, Олмалиқдаги бўлиб ўтган сўнгги беш учрашувнинг натижаларини ҳавола қиламиз.

19.10.2018

АГМК

Насаф

0:2

26.04.2018

АГМК

Насаф

0:0

07.04.2017

АГМК

Насаф

1:0

11.03.2016

АГМК

Насаф

1:3

23.05.2015

АГМК

Насаф

2:0