fcnasaf.uz

  18 Mar 2021 Янгиликлар, "Насаф"га оид асосий хабарлар

Превью. 3-тур. «Навбаҳор» – «Насаф»

«Aждарлар» Суперлиганинг 3-турида Наманганда «Навбаҳор» жамоаси меҳмони бўлади. «Навбаҳор» – «Насаф» учрашуви 19 март куни Намангангдаги «Навбаҳор» стадионида бўлиб ўтади. Мазкур баҳс соат 18:30 да бошланади.

Ўзаро учрашувлар тарихидан

Мазкур жамоалар Ўзбекистон чемпионатида шу вақтга қадар 48 бор куч синашишган. Натижалар «аждарлар»нинг устунлигини кўрсатмоқда. Бўлиб ўтган 22 учрашувда вакилларимиз, 12 ўйинда эса наманганликлар зафар қучишган. 14 учрашувда эса дуранг натижа қайд этилган.

Тўплар нисбати 65:79 га тенг. Устунлик вакилларимиз тарафида.

Ўзаро учрашувларда қайд этилган энг юқори ҳисоблар қуйидагича: «Навбаҳор» – «Насаф» 6:0, «Насаф» – «Навбаҳор» 6:0. Иккала жамоа ҳам бир ҳил йирик ҳисобда ғалаба қозонишган.

Жамоалар сўнгги ўзаро учрашувни 2020 йили 26 сентябрь куни Наманганда ўтказган. Бу учрашувда ҳисоб очилмаган.

Эътиборингизга, жамоалар иштирокидаги сўнгги беш учрашувнинг натижаларини ҳавола қиламиз:

26.09.2020      Навбаҳор  –  Насаф           0:0 

14.06.2020      Насаф —  Навбаҳор          2:2

31.10.2019      Навбаҳор — Насаф           1:1

12.04.2019      Насаф — Навбаҳор           0:1

08.07.2018      Насаф — Навбаҳор           1:1

07.04.2018      Навбаҳор — Насаф           0:0