18 Nov 2020 Янгиликлар, "Насаф"га оид асосий хабарлар
Превью. 23-тур. «Сўғдиёна» — «Насаф»
Қисқа танаффусдан сўнг "Аждарлар" Жиззахга сафар қилишади. Суперлиганинг 23-турида "Сўғдиёна" жамоаси меҳмони бўлишади. Беллашув 20 ноябрь куни Жиззахдаги "Сўғдиёна" марказий стадионида бўлиб ўтади. Беллашув соат 15:00 да бошланади.
Ўзаро учрашувлар тарихидан
Ушбу жамоалар Ўзбекистон чемпионатида ҳозирга қадар 41 бор куч синашишган. Яққол устунлик вакилларимиз томонида. Бўлиб ўтган 7 учрашувда жиззахликлар, 32 ўйинда эса "аждарлар" зафар қучишган. 2 учрашувда эса дуранг натижа қайд этилган.
Тўплар нисбати 33:89 га тенг. Устунлик вакилларимиз тарафида.
Ўзаро учрашувларда қайд этилган энг юқори ҳисоблар қуйидагича: "Сўғдиёна" – "Насаф" 3:2, "Насаф" – "Сўғдиёна" 4:0.
Жамоалар сўнгги ўзаро учрашувни 2020 йили 17 август куни Бекободда ўтказган. Бу учрашувда "аждарлар" 3:0 ҳисобида йирик ғалаба қозонишган. Голларга Ислом Кенжабоев, Бобир Абдихолиоқов ва Ҳусайн Норчаевлар муаллифлик қилишган.
Эътиборингизга, жамоалар иштирокидаги сўнгги беш учрашувнинг натижаларини ҳавола қиламиз:
17.08.2020 Насаф — Сўғдиёна 3:0
27.11.2019 Сўғдиёна — Насаф 1:1
31.03.2019 Насаф— Сўғдиёна 3:1
29.11.2018 Сўғдиёна — Насаф 0:1
23.10.2018 Насаф — Сўғдиёна 3:0