fcnasaf.uz

  30 Oct 2020 Янгиликлар, "Насаф"га оид асосий хабарлар

Превью. 22-тур. «Насаф» – “Қўқон-1912“

«Аждарлар» Суперлиганинг 22-турида Қўқоннинг «Қўқон-1912» жамоасини қабул қилади. Ушбу баҳс 31 октябрь куни Қаршидаги «Марказий» стадионида бўлиб ўтади. Беллашув соат 17:00 да бошланади.

«Қўқон»-1912 жамоаси вакилларимизнинг энг яқин таъқибчиларидан бири ҳисобланади. Ҳозирда меҳмонлар Олмалиқнинг АГМК жамоасидан сўнг турнир жадвалида 38 очко тўплаган ҳолда 4 ўрин банд этишган.

Ўзаро учрашувлар тарихидан

Жамоалар Ўзбекистон чемпионатида шу вақтга қадар 23 бор куч синашишган. Бўлиб ўтган 14 учрашувда «аждарлар», 5 ўйинда эса қўқонликлар зафар қучишган. 4 учрашувда эса дуранг натижа қайд этилган.

Тўплар нисбати 42:24 га тенг. Устунлик вакилларимиз тарафида.

Ўзаро учрашувларда қайд этилган энг юқори ҳисоблар қуйидагича: «Насаф» – «Қўқон-1912» 4:0, «Қўқон-1912» – «Насаф» 3:0.

Жамоалар сўнгги ўзаро учрашувни 2020 йили 14 июль куни Қўқонда ўтказган. Бу учрашув 2:2 ҳисобида якунланган.

Эътиборингизга, жамоалар иштирокидаги сўнгги беш учрашувнинг натижаларини ҳавола қиламиз:

14.07.2020 Қўқон-1912 — Насаф 2:2

27.08.2019 Қўқон-1912 — Насаф 1:0

18.05.2019 Насаф — Қўқон-1912 2:0

01.11.2018 Насаф — Қўқон-1912 1:1

13.09.2018 Қўқон-1912 — Насаф 1:1