fcnasaf.uz

  10 Sep 2020 Янгиликлар, "Насаф"га оид асосий хабарлар

Превью. 14-тур. «Насаф» – «Қизилқум»

«Аждарлар» Суперлиганинг иккинчи давраси 14-турида Навоийнинг «Қизилқум» жамоасини қабул қилади. «Насаф» – «Қизилқум» учрашуви 10 сентябрь куни Қарши «Марказий» стадионида бўлиб ўтади. Мазкур баҳс соат 20:00 да бошланади.

Ўзаро учрашувлар тарихидан

Мазкур жамоалар Ўзбекистон чемпионатида шу вақтга қадар 43 бор куч синашишган. Натижалар «аждарлар»нинг яққол устунлигини кўрсатмоқда. Бўлиб ўтган 25 учрашувда вакилларимиз, 7 ўйинда эса навоийликлар зафар қучишган. 11 учрашувда эса дуранг натижа қайд этилган.

Тўплар нисбати 78:45 га тенг. Устунлик вакилларимиз тарафида.

Ўзаро учрашувларда қайд этилган энг юқори ҳисоблар қуйидагича: «Насаф» – «Қизилқум» 7:1, «Қизилқум» – «Насаф» 3:1.

Жамоалар сўнгги ўзаро учрашувни 2020 йили 1 март куни Навоийда ўтказган. Бу учрашувда 1:3 ҳисоби қайд этилган.

Эътиборингизга, жамоалар иштирокидаги сўнгги беш учрашувнинг натижаларини ҳавола қиламиз:

01.03.2020      Қизилқум — Насаф         1:3

14.09.2019      Қизилқум — Насаф         0:0

10.05.2019      Насаф — Қизилқум         1:1

10.11.2018      Қизилқум — Насаф         2:0

02.10.2018      Насаф — Қизилқум         4:2