fcnasaf.uz

  26 Jun 2021 Янгиликлар, "Насаф"га оид асосий хабарлар

Превью. 11-тур. «Насаф» – “Қўқон-1912“

«Aждарлар» Суперлиганинг 11-турида Қўқон шаҳрига сафар қилади. Aммо ушбу баҳс “Қўқон-1912” жамоаси стадионидаги ёритиш тизимларидаги муаммо туфайли Яйпандаги “Ўзбекистон” ўйингоҳида бўлиб ўтади.  Мазкур баҳс 28-июнь куни соат 20:00 да бошланади.

«Қўқон»-1912 жамоаси турнир жадвалида 15 очко жамғарган ҳолда биздан бир поғона тепада бормоқда.

Ўзаро учрашувлар тарихидан

Жамоалар Ўзбекистон чемпионатида шу вақтга қадар 24 бор куч синашишган. Бўлиб ўтган 15 учрашувда «аждарлар», 5 ўйинда эса қўқонликлар зафар қучишган. 4 учрашувда эса дуранг натижа қайд этилган.

Тўплар нисбати 24: 43 га тенг. Устунлик вакилларимиз тарафида.

Ўзаро учрашувларда қайд этилган энг юқори ҳисоблар қуйидагича: «Насаф» – “Қўқон-1912“ 4:0, “Қўқон-1912“ – «Насаф» 3:0.
Жамоалар сўнгги ўзаро учрашувни 2020 йили 31-октябр куни Қаршида ўтказган. Бу учрашув 1:0 ҳисобида якунланган.

Эътиборингизга, жамоалар иштирокидаги сўнгги беш учрашувнинг натижаларини ҳавола қиламиз:

31.10.2020 Насаф — Қўқон-1912 1:0

14.07.2020 Қўқон-1912 — Насаф 2:2

27.08.2019 Қўқон-1912 — Насаф 1:0

18.05.2019 Насаф — Қўқон-1912 2:0

01.11.2018 Насаф — Қўқон-1912 1:1