fcnasaf.uz

  07 Sep 2018 Янгиликлар, ЎзПФЛ янгиликлари

ПФЛ 2019 йилги мавсумга тайёргарликни шу ойдан бошлайди

Pepsi Суперлигаси ва Про-Лига клублари 2019 йилги мавсумга тайёргарликни ҳозирданоқ бошлайди.

Одатда футбол клубларига тегишли бўлган инфратузилмалар янги мавсум старти олдидан кўздан кечириб чиқилган. Баъзида стадионлар талабга жавоб бермаса ҳам, вақт тиғизлиги ҳисобидан наилож жамоаларга чемпионатда иштирок этиш учун рухсат берилган.

Профессионал футбол лигаси Суперлига ва Про-Лига клубларини икки ой муқаддам ёзма равишда огоҳлантирган бўлиб, унга кўра сентябрь—октябрь ойларида барча жамоалар ПФЛ комиссияси текширувидан ўтиши керак эди. Бунда академия, стадион, база ва бошқа бир қатор масалалар юзасидан хулоса берилади. Олдиндаги ярим йил ичида мавжуд камчиликлар бартараф этилмаса, у қандай клуб бўлишидан қатъий назар жиддий чоралар кўрилади.

Ҳозир бирламчи мақсад чемпионлик ёки легионер футболчилар ҳисобига кучайиб олиш эмас, инфратузилмага эътибор қаратиш бўлиши керак. Бунгача ҳам айтилганидек, “Пахтакор”, “Локомотив”, “Насаф”, АГМК ва “Қизилқум” футбол клубларининг майдони талабга жавоб беради. Қолган клублар эса бунинг устида жиддий иш олиб бориши шарт. Шунингдек, футбол академиясига эга бўлмаган клублар айнан сентябрь ойида бу борадаги режасини тақдим этиши лозим. 2019 йилги мавсумдан бошлаб клубларнинг академияга қанча маблағ сарф этаётгани масаласи жиддий назорат қилинади. Академиясига эга бўлмаган клублар талаб этилаётган маблағни ўз академиясини қуриш учун йўналтиради.        

Футбол клублари билиши лозимки, учрашувлар телетрансляцияси масаласида ҳам мониторинг бўлади. Ҳар бир стадион бу борадаги талабларга ҳурмат билан ёндошиши шарт. Айниқса, футзал клублари тўп сураётган заллар ва ундаги учрашувларни телевидение орқали кўрсатиш масаласи бунда алоҳида ўрин тутади. 

Манба: pfl.uz