fcnasaf.uz

  23 Jul 2018 Янгиликлар, Pepsi Суперлига - 2018

Pepsi Суперлига. Узоқ кутилган ғалабага эришдик

Бугун жамоамиз ўз майдонида “Қўқон-1912” жамоаси  билан баҳс юритди. Беш учрашувки ғалаба қозона олмаётган “аждарлар”, бугун узоқ кутилган ғалабага эришдилар. Бу ғалабани барча кутаётган  эди. Бугун кетма-кет муваффақиятсизликларга чек қўйилди. Жамоамиз катта иштиёқ эвазига ғалаба қозонди.

Ўйин ҳақида тўхталадиган бўлсак, биринчи  бўлимда жамоамиз рақибига нисбатан устунликка эришди, вазиятлар яратилди, аммо гол уриш ҳеч кимга насиб этмади.

Иккинчи бўлимда ҳам жамоамиз катта иштиёқ билан ҳаракат қилди ва ҳужумкор ўйин намойиш этди. Футболчиларимиз гол уриш яна имкониятларга эга бўлишди. Аммо яна муваффақиятсизлик. Учрашувнинг 66-дақиқасига келиб, бари-бир ҳужумчимиз Бобир Абдухолиқов ўзини кўрсатди. У тезлик билан жарима майдонига кириб борди ва дарвозага зарба йўллади, тўп дарвоза тўридан жой олди – 1:0.

Ушбу голдан сўнг жамоамиз рақибга олдинга ўтишга имкон берди. “Қўқон-1912” жамоаси ҳам гол уриш учун имкониятларга эга бўлди. Аммо ҳимоядаги тартибли ҳаракат ва посбонимиз Санжар Қувватовнинг маҳорати, рақибимизнинг ҳаракатларини пучга чиқарди.

Ғалаба учун интилиш, шунингдек майдондаги тартибли ҳаракатлар, бугунги ғалабамизга асосий омил бўлди.

Шундай қилиб, “Қўқон-1912” жамоаси бу сафар ҳам Қаршидан  “қуруқ” қайтишга мажбур бўлди.

Жамоамиз навбатдаги тур учрашувини ҳам ўзмайдонида ўтказади. 28 июл куни Олмалиқнинг “АГМК” жамоасини қабул қиламиз.

Pepsi Суперлига. 18-тур

“НАСАФ” - “ҚЎҚОН 1912” 1:0 (0:0). 2108 томошабин

23.07.2018. “Марказий” стадион. 21:00да

Бош ҳакам: Зокир Қодиров (Навоий)

Қанот ҳакамлари: Руслан Самандаров (Навоий), Обид Жумаев (Навоий)

Захира ҳаками: Рустам Лутфуллин (Тошкент)

Назоратчи: Марат Исмоилов (Тошкент)

Комиссар: Роман Черников.

Гол: Бобир Абдухолиқов, 66’-1:0

“Насаф”: 35.Санжар Қувватов, 4.Мақсуд Каримов (с), 5.Ғолиб Ғайбуллаев, 7.Одилжон Ҳамробеков, 10.Бобир Абдухолиқов (30.Худоёрхон Сагдуллаев, 90+3), 14.Шароф Муҳитдинов, 15.Дилшод Саитов, 18.Бобир Давлатов (27.Ислом Рашидхонов, 58), 20.Ислом Кенжабоев (9.Амиржон Сафаров, 58), 31.Сайдулло Раҳматов, 92.Умарбек Эшмуродов.

Захира: 1.Умиджон Эргашев, 65.Машҳуржон Муҳаммаджонов, 6.Азизжон Ғаниев, 17.Дониёржон Нарзуллаев, 28.Хуршидбек Мухторов, 38.Акмал Мозговой.

“Қўқон-1912”: 1.Ўткир Юсупов, 4.Баҳодир Акрамов, 5.Ғиёсжон Комилов, 10.Жавоҳир Сиддиқов, 15.Ойбек Рустамов (11.Фирдавс Асадов, 71), 17.Қувондиқ Рўзиев (55.Дарко Гожкович, 61), 22.Мурод Холмуҳаммедов (с), 23.Александр Мерзляков, 65.Марко Милич, 70.Жасурбек Ҳакимов, 96.Муҳаммаданас Ҳасанов (19.Суҳроб Бердиев, 43).

Захира: 71.Сарвар Каримов, 41.Савелий Абрамов, 78.Беҳруз Садуллоев, 79.Иқболжон Маликжонов.

Огоҳлантириш: Ислом Кенжабоев (28) – Ойбек Рустамов (59), Жасурбек Ҳакимов (63)