fcnasaf.uz

  28 Nov 2018 Янгиликлар, Pepsi Суперлига - 2018

Pepsi Суперлига: “Сўғдиёна” - “Насаф”. Превью

“Насаф” жамоамиз бу йилги Pepsi Суперлиганинг сўнгги, 32-тур учрашувини сафарда Жиззахнинг “Сўғдиёна” жамоасига қарши ўтказади. Учрашув 29 ноябр пайшанба куни “Сўғдиёна” стадионида соат 18:00да бошланади.

Ўзаро учрашувларга оид фактлар

Ушбу жамоалар миллий чемпионат доирасида бунгача ўзаро 37 маротаба куч синашган. Шулардан 7 учрашувда “Сўғдиёна” жамоаси ғалаба қозонган. 29та ўйинда “аждарлар”нинг қўли баланд келган. 1та ўйинда ўзаро дуранг қайд этилган. Ушбу тарихий дуранг 1998 йил Қаршида қайд этилган. Ўзаро учрашувларда 112 марта дарвозаларга гол киритилган. Тўплар нисбати бўйича устунлик жамоамиз томонида –31:81.

Мазкур жамоалар ўртасидаги шу йили Қаршида бўлиб ўтган сўнгги ўзаро учрашувда, “аждарлар” 3:0 ҳисобида зафар қучган эди.

Жиззахда бўлган ўзаро учрашувлар тарихидан

Мазкур жамоалар Жиззахда ўзаро 18та учрашувда майдонга тушишган. Бу учрашувларда 5 марта “Сўғдиёна” жамоасининг, 13 марта “Насаф”нинг қўли баланд келган. Жамоалар Жиззахдаги ўзаро учрашувларда дуранг қайд этишмаган. Дарвозаларга жами 48та гол киритилган. Голлар нисбати бўйича устунлик жамоамиз томонида – 14:34.

Жиззахдаги сўнгги ўзаро беш учрашув

31.05.2013. “Сўғдиёна” – “Насаф” 0:2

03.05.2014. “Сўғдиёна” – “Насаф” 1:2

21.10.2015. “Сўғдиёна” – “Насаф” 1:2

19.11.2016. “Сўғдиёна” – “Насаф” 0:3

26.09.2017. “Сўғдиёна” – “Насаф” 0:3

01.08.2018. “Сўғдиёна” – “Насаф” 0:1

Ўзаро қайд этилган йирик ҳисоблар

Жамоамиз жиззахликларни энг йирик 4:0 ҳисобида мағлуб этган. “Сўғдиёна” эса 3:2 йирик ҳисобидаги ғалабага эришган. 

Ўзаро ўйинларда “аждарлар” етти марта йирик ҳисобда ғалаба қозонган (3:0 – 2000, 2009, 2016 ва 2018 йил, 4:1 – 2004, 2009, 4:0 - 2017).

Ушбу жамоаларнинг ўринбосарлари ўртасидаги учрашув, эртага 28 ноябр куни “Сўғдиёна” клуби қароргоҳи майдонида соат 14:00да бошланади.

Азиз футбол ишқибозларини ушбу учрашувларга таклиф этиб қоламиз.