fcnasaf.uz

  08 Nov 2018 Янгиликлар, Pepsi Суперлига - 2018

Pepsi Суперлига. “Қизилқум” - “Насаф”. Превью

“Насаф” Pepsi Суперлиганинг 30-тур учрашувини сафарда Навоийнинг “Қизилқум” жамоаси билан ўтказади. Учрашув 10 ноябр шанба куни “Ёшлар спорт мажмуаси”да соат 16:00да бошланади.

Ўзаро учрашувлар тарихидан

Мазкур жамоаларнинг ўзаро учрашувлари тарихига назар ташласак, “Насаф” ва “Қизилқум” жамоалари ҳозиргача 39 марта куч синашган. Ушбу баҳсларнинг 23 тасида жамоамизнинг қўли баланд келган бўлса, 6 учрашувда навоийлик футболчилар ғалаба қозонишган. 10 учрашувда томонлар дурангга имзо чекишган.

Тўплар нисбати бўйича ҳам “Насаф” устунлик қилмоқда: 74-41.    

Энди мазкур жамоалар ўртасидаги энг йирик ҳисоблар ҳақида тўхталадиган бўлсак, жамоамиз “Қизилқум” устидан 7:1, 5:2 ва 4:0 кўринишида ғалабага эришган. “Қизилқум”нинг “Насаф” устидан энг йирик ҳисобдаги ғалабаси 3:1 кўринишида.

Шу йили 2 октябр куни Қаршида ўтказилган сўнгги ўзаро ўйинда 4:2 ҳисобида “аждарлар”нинг қўли баланд келган.

Навоийда бўлган ўзаро учрашувларга оид

Навоийда бўлиб ўтган ўзаро ўйинлар статистикасига кўра, жамоамиз Навоийда ўтказилган 19 учрашувнинг 8тасида ғалаба, 6тасида дуранг ва яна 5 учрашувда мағлубиятга учраган. Яна бир қизиқарли факт, “Қизилқум” жамоаси ўз майдонида сўнгги марта 2008 йилда “Насаф”ни мағлубиятга учратган.

Шу йили Навоийда бўлиба ўтган ўзаро ўйинда жамоамиз 2:1 ҳисобида ғалабага эришган.

Навоийда бўлган сўнги беш учрашув

10.08.2013. “Қизилқум” – “Насаф” 0:1

06.06.2014. “Қизилқум” – “Насаф” 1:1

26.08.2015. “Қизилқум” – “Насаф” 1:2

25.06.2016. “Қизилқум” – “Насаф” 3:3

29.04.2017. “Қизилқум” – “Насаф” 1:1

18.03.2018. “Қизилқум” – “Насаф” 1:2

Мазкур жамоаларнинг ўринбосарлари ўртасидаги учрашув Навоий шаҳридаги “Кимёгар” стадионида 9 ноябр жума куни бўлиб ўтади ва соат 15:00да бошланади.