fcnasaf.uz

  04 Nov 2018 Янгиликлар, Pepsi Суперлига - 2018

Pepsi Суперлига. “Нефтчи” устидан ишончли ғалаба

Бугун “Насаф” ўз майдонида Pepsi Суперлиганинг 29-тур учрашувини “Нефтчи” жамоасига қарши ўтказди.

Учрашувни жамоамиз ҳужумкор бошлади. Кетма-кет ташкил этилган ҳужумларнинг бирида, Хуршидбек Мухторовнинг ошириб берган тўпини  Шароф Муҳитдинов боши билан дарвозага жойлаб қўйди – 1:0. Шундай қилиб, “аждарлар” “Нефтчи” дарвозасига тезкор гол киритишга эришди.

Бу ҳисобдан сўнг ҳам жамоамиз майдонда ташаббускор бўлди. Аммо ташкил этган ҳужумлар самарасиз якунланди.

Биринчи бўлим ана шу ҳисобда якунланди.

Иккинчи бўлим бошидан жамоамиз майдонда фаол бўлди. Вақт ўтиши билан ҳужумларга зўр берди. 54-дақиқада чап қанотдан ташкил этилган ҳужум гол билан якунланди. Бунда Бобир Давлатов тўпни жарима майдонига ошириб берди. Тўпни Дилшод Саитов қабул қилиб олиб, тўхтатмасдан дарвозага йўллади, “Нефтчи” посбони Музаффар Абдуллаев тўпни қайтаришга ожизлик қилди – 2:0. Бу билан Дилшод Саитов бугун жамоамиз таркибдида чепмионатдаги илк голини киритди.

Бугунги учрашувда ёш ўйиничимиз Ойбек Бозоров асосий таркибимизда дебют учрашувини ўтказди.

Ўйиннинг қолган дақиқалари “Насаф”нинг устунлигида ўтди. Тўпни ҳам кўпроқ ўз назоратида ушлаб турди.

Шундай қилиб, “Насаф” бугун жанговор ўйин намойиш этиб, “Нефтчи”ни 2:0 ҳисобида ишончли тарзда мағлубиятга учратди.

Жамоамиз энди навбатдаги 30-тур учрашувини сафарда “Қизилқум” жамоасига қарши ўтказади. Учрашув 10 ноябр шанба куни бўлиб ўтади.

Pepsi Суперлига, 29-тур

“НАСАФ” – “НЕФТЧИ” 2:0 (1:0). 2457 нафар томошабин

04.11.2018. “Марказий” стадион. 18:00да

Бош ҳакам: Азиз Асимов (Тошкент)

Қанот ҳакамлари: Бектурсин Канназаров, Жалғасбай Сарсенов (Нукус)

Захира ҳаками: Раҳимбек Каримов (Тошкент)

Назоратчи: Радик Серазитдинов (Тошкент)

Комиссар – Эркин Бахтиёров.

Голлар: Шароф Муҳитдинов, 9’-1:0, Дилшод Саитов, 54’-2:0

“Насаф”: 35.Санжар Қувватов (с), 5.Ғолиб Ғайбуллаев, 7.Одилжон Ҳамробеков, 10.Бобир Абдухолиқов (27.Ислом Рашидхонов, 75), 14.Шароф Муҳитдинов (9.Амиржон Сафаров, 84), 15.Дилшод Саитов, 18.Бобир Давлатов, 20.Ислом Кенжабоев (49.Ойбек Бозоров, 90), 28.Хуршидбек Мухторов, 31.Сайдулло Раҳматов, 92.Умарбек Эшмуродов.

Захира: 1.Умиджон Эргашев, 65.Машҳуржон Муҳаммаджонов, 3.Илҳомжон Алижонов, 4.Мақсуд Каримов, 17.Дониёржон Нарзуллаев, 38.Акмал Мозговой.

“Нефтчи”: 12.Музаффар Абдуллаев, 3.Шукурали Пўлатов (с), 5.Жалил Кимсанов (23.Абдураҳмон Абдулҳақов, 72), 14.Аброрбек Исмоилов, 18.Андрей Сидоров (7.Муродбек Бобожонов, 68), 22.Абдужамол Исроилов (44.Достонбек Тошматов, 60)40.Бобурбек Юлдашев, 64.Миржамол Неъматов, 65.Шодиёр Ҳожиматов, 91.Шерзод Ҳакимов, 95.Достонбек Турсунов.

Захира: 1.Абдумавлон Абдужалилов, 10.Анвар Бердиев, 13.Жамшид Қобулов, 15.Дилёрбек Ирматов, 35.Достон Абдураҳмонов, 45.Авазхон Маматхўжаев.

Огоҳлантириш: Бобир Давлатов (78), Сайдулло Раҳматов (86) - Достонбек Турсунов (62), Шодиёр Ҳожиматов (75), Шукурали Пўлатов (82).