fcnasaf.uz

  29 Nov 2018 Янгиликлар, Pepsi Суперлига - 2018

Pepsi Суперлига. Бугун “Сўғдиёна” - “Насаф” учрашуви

Бугун бу йилги Pepsi Суперлиганинг қуйи олтиликдаги жамоалари сўнгги, 32-тур учрашувларини ўтказишади. “Насаф” Жиззахда “Сўғдиёна” жамоаси билан куч синашади. Учрашув бугун, 29 ноябр пайшанба куни “Сўғдиёна” стадионида соат 16:00да бошланади.

“Сўғдиёна” ва “Насаф” жамоалари бугун миллий чемпионат доирасидаги ўзаро 38-учрашувини ўтказишади. Бунгача бўлиб ўтган 37та учрашувнинг 7тасида “Сўғдиёна” жамоаси ғалаба қозонган, 29та ўйинда “аждарлар”нинг қўли баланд келган. 1та ўйинда ўзаро дуранг қайд этилган. Ўзаро учрашувларда 112 марта дарвозаларга гол киритилган. Тўплар нисбати бўйича устунлик жамоамиз томонида –31:81.

Мазкур жамоалар Жиззахда ўзаро 18та учрашувда майдонга тушишган. Бу учрашувларда 5 марта “Сўғдиёна” жамоасининг, 13 марта “Насаф”нинг қўли баланд келган. Жамоалар Жиззахдаги ўзаро учрашувларда дуранг қайд этишмаган. Дарвозаларга жами 48та гол киритилган. Голлар нисбати бўйича устунлик жамоамиз томонида – 14:34.
 
Бугун “аждарлар” миллий чемпионатдаги ўзининг 650-учрашувини ўтказишади. Ўтказилган 649та учрашувнинг 360тасида ғалаба, 125тасида дуранг ва 164тасида мағлубиятга учралган. Жамоамиз устози Рўзиқул Бердиев,  ўз шогирдларини бугун (чемпионат доирасидаги) 183-марта майдонга бошлаб тушади.

Азиз футбол ишқибозлари! Стадионга ташриф буюринг ва қизиқарли учрашувни томоша қилинг!