fcnasaf.uz

  10 Mar 2019 Янгиликлар, "Насаф"га оид асосий хабарлар

ЎзПФЛ. Coca-cola Суперлигаси 1-тур “Динамо” – “Насаф” 1:1

Хабарингиз бор 8 март санасида футбол бўйича Соса-Colа Суперлигасида янги мавсумга старт берилди. Жамоамиз Суперлиганинг илк турида Самарқанднинг "Динамо" жамоаси меҳмони бўлишди.

Учрашув кутилганидек кескин курашларга бой тарзда бошланди. Баҳс стартидаёқ Рўзиқул Бердиев шогирдлари ўйин тизгинини ўз қўлларига олишга ҳаракат қилишди. Бунинг самараси ўлароқ 12-дақиқада Дилшод Саитов кутилмаганда олис масофадан рақиб дарвозаси томон кучли зарба йўллаб ҳисобни очишга эришди. Бу вазиятда рақиб дарвозабони қўпол хатога йўл қўйди. Голдан руҳланган "Насаф" футболчилар ҳисобни оширишга, майдон эгалари эса мувозанатни тиклашга харчанд уринишмасин биринчи бўлим сўнгига қадар дарвозаларга бошқа тўп киритилмади ва шу тариқа дастлабки бўлим "аждарлар"нинг кичик хисобдаги ғалабаси билан якунланди.

Иккинчи бўлимда ҳисобда ортда қолаётган қўшниларимиз вазиятни ўнглаш учун бор кучлари билан олдинга ташланишди. Бу эса ўйиннинг 51-дақиқасида ўз мевасини берди. Сардор Эминов узатган тўпни Амиржон Сафаров боши билан Умиджон Эргашев қўриқлаётган дарвозанинг юқори ўнг бурчагига йўллаб ҳисобни тенглаштирди. Шундан сўнг ҳар иккала жамоа ҳам ғалаба қозониш учун ҳаракат қилишди, аммо учрашув якунигача ҳисоб ўзгармади.

"Динамо" — "Насаф" 1:1

9 март 2019. Самарқанд. "Динамо" стадиони. 16:00.

Ҳакамлар: Зокир Қодиров, Обид Жумаев, Руслан Самандаров, Абдурашид Ҳудойберганов.

Назоратчи: Владислав Цейтлин.

Комиссар: Муҳаммад Содиқ Содиқ-Оҳунов.

Голлар: Дилшод Саитов 12, - 0:1 (Хуршидбек Мухторов). Амиржон Сафаров 51, - 1:1 (Сардор Эминов)

“Динамо”: 12. Шоҳруҳжон Эшбўтаев (1.Ботирали Эргашев, 62), 2.Локаев Миркомил, 4.Ҳакимхон Аламхонов, 6.Акмал Холмуродов (С), 10. Амиржон Сафаров (14.Вохид Шодиев, 75), 11. Қадамбой Нурметов, 16. Бобур Қосимов, 18. Аббос Шодмонов, 21. Дамир Темиров (7.Жасур Азимов, 66), 23. Сардорбек Эминов, 27.Ихтиёр Тошпулатов.

Захира: 9.Низомжон Норов, 17.Отабек Нарзуллаев, 20.Сирож Ҳамроев, 26.Комил Шарофутдинов, 34.Абдураҳмонов Шоҳруҳбек, 44.Дилмурод Каримов.

"Насаф": 1.Умиджон Эргашев, 5.Ғолиб Ғайбуллаев, 8.Дилшод Саитов, 9.Ҳумоюн Муртозаев, 18.Бобир Давлатов, 19.Сардор Абдураимов, 22.Акмал Мозговой (20.Ислом Кенжабоев, 79), 27.Ислом Рашидхонов, 28.Хуршидбек Мухторов, 77.Ойбек Бозоров (10.Бобир Абдихолиқов, 71), 92.Умарбек Эшмуродов (С).

Захира: 35.Абдувоҳид Неъматов, 3.Илҳомжон Алижонов, 15.Жўрабек Маннонов, 16.Алишер Юсупов, 17.Дониёр Нарзуллаев, 30.Худоёрхон Сагдуллаев, 34.Шерзод Насруллаев

Огоҳлантиришлар: Ҳакимхон Аламхонов 82.