fcnasaf.uz

  12 Aug 2017 Янгиликлар, "Насаф"га оид асосий хабарлар

ЎзПФЛ 17-тур. “Бухоро” – “Насаф” 1:0

Бугун Олий лига 17-тур доирасидаги “Бухоро” ҳамда “Насаф” жамолари ўртасидаги учрашув бўлиб ўтди.

Жамоамизнинг сафардаги бу учрашуви ҳам омадсиз кечди. Мавсумдаги олтинчи марта мағлубиятга учрадик. Уй учрашувларида фақат ғалаба қозонаётган “Насаф” жамоамизга, сафардаги учрашувларда курашувчанлик етишмаяпти.

Учрашув давомида мезбонларнинг ғалаба учун иштиёқи сезилиб турди. Аслида бугун майдонга тушган футболчиларимиз дастлаб ҳисобда олдинга ўтиб олишганда, ўйин тақдири бошқача бўлиши мумкин эди. Аммо ташкил этилган ҳужумларда имкониятлардан фойдалана олмаслик бугун ҳам панд берди.

Ўйиннинг 12-дақиқасида майдон эгалари учун ҳисобни очишда қулай вазият вужудга келди. “Бухоро” жамоаси майдончамиз чизиғида жарима тўпи ишлаб олишди. Жарима тўпи амалга оширилганда, тўп жонли девор ҳосил қилишган ўйинчиларимиздан бирининг қўлига тегди. Учрашув ҳаками мезбонларга 11 метрлик жарима тўпи тепишни кўрсатди. С.Шиховнинг тепган тўпини С.Қувватов эгаллаб олди ва ҳисоб очилмасдан қолди. Бунда Қувватовнинг маҳорати орқали дарвозамиз яққол голдан асраб қолинди.

Биринчи бўлимда ҳар иккала жамоа гол уриш учун вазиятларни яратган бўлишсада, ҳисоб очилмади.

Иккинчи бўлимни футболчиларимиз яхши бошлашди. Ҳаттоки 49-дақиқада Черан ҳисобни очишга жуда яқин бўлди. Шораҳмедов тўпни ён чизиқдан ўйинга ташлаб берди, тўпга эгалик қилган ҳужумчимиз дарвозага зарба берди. Тўп дарвоза тўсинига тегиб қайтди. Жамомизнинг майдондаги устунлиги ўн беш дақиқа давом этди. Аммо кейин ташаббусни рақиб жамоага бериб қўйдик. Энди улар ўзларини ҳақиқий майдон эгаларидек кўрсата бошлашди.

Учрашувнинг 74-дақиқасида иккинчи бўлимда майдонга тушган Жавоҳир Қаҳрамонов ўз жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди. Унинг боши билан дарвозамизга берган зарбаси голга айланди – 1:0.

Бу голдан кейин майдонда ҳаракат қилган футболчиларимиз ҳисобни тенглаштириш учун кўплаб ҳужумлар ташкил этишди. Аммо ҳисоб тенглаштиришни уддасидан чиқа олишмади.

Шундай қилиб, муҳим ўйинда мағлубиятга учрадик. Энди жамоамиз 18-тур учрашувини ўз майдонида ўтказади. Бу сафар бизга “қалдирғочлар” рақиблик қилишади. Бу учрашувда энди ғалаба қозонишимиз шарт.

ЎзПФЛ 17-тур

“Бухоро” (Бухоро) – “Насаф” (Қарши) 1:0 (0:0). 13680 томошабин

12.08.2017. “Бухоро” СМ. 19:00да

Бош ҳакам: Валентин Коваленко (Тошкент)

Қанот ҳакамлари: Мамур Саидқосимов (Тошкент), Андрей Снетков (Тошкент вил.)

Захира ҳаками: Дмитрий Клепиков (Тошкент)

Назоратчи: Марат Исмолиов (Тошкент)

ЎзПФЛ вакили: Ариф Алимов.

Гол: Жавоҳир Қаҳрамонов, 74’-1:0.

Амалга оширилмаган пенальти: Санат Шихов (13) – дарвозабон.

“Бухоро”: 12.Акмал Турсунбоев, 3.Бобир Амонов, 10.Бахриддин Ваҳобов (55.Азамат Алланиязов 71), 11.Санъат Шихов (28.Эргаш Исмоилов 56), 16.Артем Филипосян, 27.Роббим Ҳасанов, 29.Владимир Боенко (с), 72.Алишер Саматов, 73.Тоҳир Шамшитдинов (99.Жавоҳир Қахрамонов 46), 75.Саламат Қутибоев, 87.Алишер Саноев. 

Захира: 25.Муҳиддин Худоёров, 8.Ивор Вайцер, 9.Нозим Умуров, 96.Акобир Тўраев.

“Насаф”: 35.Санжар Қувватов, 2.Акмал Шораҳмедов (с), 6.Азизжон Ғаниев (14.Шароф Муҳитдинов 82), 10.Дилшод Раҳматуллаев (7.Одил Ҳамробеков 54), 15.Шахбоз Эркинов (27.Ислом Рашидхонов 72), 18.Баҳром Абдураҳимов, 22.Игорь Голбан, 34.Фарруҳ Сайфиев, 69.Драган Черан, 77.Жасур Ҳасанов, 92.Умарбек Эшмуродов.

Захира: 1.Умиджон Эргашев, Мақсуд Каримов, 31.Сайдулло Раҳматов, 45.Бобир Абдухолиқов.

Огоҳлантириш: Эргаш Исмоилов (78).